Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

2013 ЙИЛ - "ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ"

ИШОНЧ СИНМАСИН

Ҳар бир ота-она қизларининг тушган жойларида тиниб-тинчиб, бахт топишларини истайди.

Хизмат тақозоси билан бир оилани муросага келтиришга тўғри келди. Бу оилада икки қиз турмушга узатилган, бир ўғил уйланиб, катта ҳовлида ёлғиз қолган келинга қайнона-қайнотанинг хизматларини қилиб, осойишта турмуш кечириш бахти насиб этди.

Келин бўлмиш Қимматойнинг беш нафар опаси бозорда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишар эди. Рўзғор тутишдан аввал Қимматой ҳам опаларидан ёрдамини аямасди. Шу боис, Қимматой қайнонасидан бозорга чиқишга изн сўради. Рўзғорга кир совун, қуруқ чой дегандай... харна бўларди, дея қайнонасининг рухсатини олди.

...Оиланинг мустаҳкамлиги - бу ишончда. Айниқса, қайнона-келин орасидаги ишончнинг йўқолиши яхшиликка олиб келмайди.

Қимматой ҳам бозорга чиқдию, турмушидан ширинлик қочди. Маккоралик, ёлғончилик, беписандлик натижасида икки фарзанди сарсонликка юз тутди.

Дастлаб бу ҳовлига келганимизда хонадондаги файз, ҳафсала билан қурилган уйлар ҳавасимизни келтирди. Кексайиб қолган қайнона-қайнотанинг андишаси, мулоҳаза билан сўзлашишлари киши кўнглида ношукр келинга нисбатан норизолик туйғуларини уйғотди.

- Бозорга чиқишига рухсат бермасам бўларкан, - афсус чекиб сўз бошлади қайнона. - Аслида, унинг уч-тўрт сўм топишига бизда эҳтиёж ҳам йўқ эди. Уйда ўтириб, зерикмасин, опалари билан бирга бўлса ёмон бўлармиди? Ахир, уйим-жойим, рўзғорим, деб жон койитяпти-ку, деб ўйлабман-да... Энди билсам, келинимга ишониб қаттиқ адашибман.

Ҳа, Қимматой дастлаб қайнонасининг ишончини қозониб, куёвини ҳам ёнига олди. Эр-хотин ёш болаларни қарияларга ташлаб, ўзлари саҳардан то қош қорайгунча кўча кезиб юришди. Пул топган киши бўлишиб, тилла тақинчоқларга ружу қўйишди, хилма-хил кийим-кечаклар харид қилишди. Орада фақат "сотка" орқали иш битиришадиган бўлдилар. Қимматой хоҳлаганда уйига боради, хоҳласа "Опамлар билан йиғилишиб қолдик, эртага саҳар бозорга шу ердан чмқамиз..." деб ота-онасиникида бемалол ётиб қоладиган одат чиқарди.

Қайнопалар оилавий шароити ва турмуш ўртоғининг рухсати билан ота эшигига камдан кам келишарди. Ота-оналарининг кексайган чоғларида болаларни уддасидан чиқиб ўтиришлари қийин бўлди. Бу борада Қимматойга бир неча бор яхшилик билан тушунтирдилар. Аммо ғишт қолипдан кўчиб улгурганди.

... Мусичанинг ҳам уйи бузилмасин экан, Қимматой буни кеч бўлса-да англаб етди. Икки норасида болаларининг: "Дадамга кетаман, бувимни соғиндим, уйимга кетаман..." каби ҳархашалари Қимматойнинг юрак-бағрини эзди. Ҳаётда моддий бойликдан ҳам кўра афзал жиҳатлар борлигини тушунди.

Маҳалладаги ёши улуғ кишиларнинг аралашуви билан бу оила муросага келди. Қимматой қилган ишлари учун қайнона-қайнотасидан кечирим сўради. Кўпчилик олдида қайнопаларидан узр сўради.

Шу ўринда қизиқ бир савол туғилади: тўқликка - шўхлик қилиш, кексаларнинг назаридан қолиш, уларнинг самимийлик ила билдирган ишончларини суистеъмол қилиш оқибати нимага олиб келди? Одамлар орасида келин ўз ҳурматини йўқотгани қолди, холос.

Шу ўринда таъкидлашни истар эдимки, қизи борлар, фарзандларини турмушга тайёрлаш масаласига жиддий эътибор қаратишлари зарур. Бу борада хафсаласизликка берилмасликлари, қизларини ўзбекона тарбия, одоб-ахлоқ руҳида камол топишлари учун қайғуришлари керак. Шундагина фарзандлари ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди, хатоларга йўл қўймайди.

Муҳаббатхон РАҲИМОВА,

Андижон шаҳридаги "Қаландархона" МФЙ

диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия

масалалари бўйича маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди