Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

МУНОСАБАТ

ҲАР НЕНИНГ УВОЛИ БОР

Яқинда туман электр тармоқлари корхонасида ишловчи танишимни учратиб қолдим. У куюниб сўзларди:

- Хизмат тақозоси билан бир хонадонга киргандим. Кундуз куни бўлишига қарамай, хоналардаги кўп чироқлар ёқиқ ҳолатда турибди. Эътироз билдирсам, уй эгаси беписандлик билан: "Ҳақини тўлаб қўйганимиздан кейин, истаганимизча ёқамиз-да, ука..." - деса бўладими?

Афсус, у кимсага ҳар ненинг уволи борлигини ҳарчанд эслатмай, эшитишни ҳам истамади. Орамизда улар каби исрофгарчилик нима эканини билмайдиганлар борлиги ачинарлидир. Аммо у исроф ва уволнинг фар-қига бормайдиган ёшда эмас, балки кап-катта одам эди!

Ота-боболаримиз турмушни фаровон ўтказиш борасида таълим берар экан, ҳар бир нарсада, ҳар бир соҳада тежамкорликка риоя қилиш зарурлигини, акс ҳолда моддий етишмовчиликларга дуч келиш муқаррарлигини уқдирадилар. Чунончи, "Тежамаганнинг ҳоли танг", "Тежамкор - зориқмас, тежамсиз - бойимас" каби ўнлаб ибратли ҳикматлар бежиз айтилмаган.

Инсоннинг феъл-атвори қизиқ: тўқликка-шўхлик қилиб қўйиб, кейин фаровонликнинг қадрига йўқликда, иссиқнинг қадрига совуқда, саломатликнинг қадрига бетобликда, зиёнинг қадрига эса зулматда етамиз. Аксинча, исрофгарчилик, но-шукрлик, қўлда бор имкониятлар қадрига етмаслик ва сўнгги пушаймонлик одамга ҳеч қачон наф келтирмаслигини вақтида англаб етишимиз лозим.

Жумладан, осойишталикнинг қадрига етиб, керак бўлса тунлари ҳам хонадонларимизни чароғон этиб туришга хизмат қилаётган электр-энергиясидан тўғри фойдаланишга одатланайлик. Тўловларни вақтида амалга ошириб қўйган одам электр энергиясини хоҳлаганича сарфлаши мумкин, дегани эмас, балки шахсий мулкимизни эҳтиётлаб, зарур пайтда тежамкорлик билан фойдалансак, халқимизнинг фаровон турмушига ҳисса қўшган бўламиз.

Абдумутал ВАҲОБОВ,

меҳнат фахрийси.

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди