Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

ҲАЁТ СЎҚМОҚЛАРИДА

НОҚОБИЛ ЎҒИЛ

Нонушта қилиб ўтирган Соҳиба, кўча тарафдан "Аҳмаджон тоғаларникига таъзияга" деган чорловниэшитиб қолди.

Соҳибанинг кўз олдида унча олис бўлмаган хотиралар жонланди. Аҳмаджон акалар оиласини қишлоқдагилар алоҳида ҳурмат билан тилга олишарди. У зиёли оиланинг маҳаллада ўз ўрини бор эди. Аҳмаджон ака Саида опани талабалик пайтларида ёқтириб, турмуш қуришган, беш нафар фарзандлари бор эди. Уларнинг оиласи қишлоқдаги маданиятли оилалардан эди. Болалари ҳам мактабда аъло бахоларга ўқишар, бирор тадбир уларнинг иштирокисиз ўтмасди. Фарзандлари улғайиб қолганида Аҳмаджон акани юрак хуружи тутиб, қўққисдан вафот этди. Саида опанинг елкасига икки ҳисса оғир юк тушди. Болаларини тарбиялаб, уйли-жойли қилиш уларни ўз ўринларини топишлари учун тинимсиз меҳнат қилди. Кенжа ўғли Тоҳирни отасиз кўнгли ўксимасин, деб кўп эркалатиб юборган эканми, кейин йўлга солиш она учун қийин кечди.

Саида опа бугун шу ўғлининг юриш-туришидан кўнгли безовта. Тоҳир бир ишнинг бошини тутиш ўринга эртадан кечгача уйдан чиқмай, турли беҳаё киноларни кўриш билан банд. Она ўғли ишидан дили оғрир, яхши гапириб ҳам, ёмон гапириб ҳам уни меҳнат қилишга ўргатолмасди. Бундан жаҳли чиққан катта ўғиллар укасини койиб беришарди. Тоҳир эса "Сенларни ишинг бўлмасин, хали ёшман. Ҳаммасига улгураман, дерди тап тортмай. Бора-бора бебош ўғилни ҳеч ким гапига кўндира олмади. У кўча болаларига қўшилиб кетди. Олдинига сигарет чекиб, ароқ ичди, кейинчалик ўғирликка қўл урди. Сўнгра сигарет, ароқ ўрнини гиёҳванд моддага алишди. Тоҳир бу балога шундай ўргандики, уни сотиб олишга пули қолмаганида насияга олиб чекди. Бўйи баробар қарзга ботди.

Бир куни Саида хола ҳовлида ўйланиб ўтирса, Тоҳир маст, аласт бир барзанги йигит билан кириб келди-да - Ойижон, бугундан бошлаб ҳовли-жойларимиз шу йигитга ўтиб кетди. Уч кун ичида уйни бўшатишимиз керак, - деди. Саида хола нима қилишини билмай қолди. Тунни мижжа қоқмай ўтказди. Саҳар туриб катта ўғли Сирожиддиннинг уйига борди. Унга бўлган воқеани айтиб берди. Ўғли ғазабланди. Нима бўлганда ҳам, уйни сақлаб қолиш керак, деди. Шу куни Тоҳирнинг оға-инилари, яқинлари бир жойга йиғилиб, бор бисотларини сотишга, унинг қарзини узишга қарор қилишди. Тоҳир эса бу ҳунарини ташламади. Бир неча бор даволаниб келди ҳамки фойдаси бўлмади. Тоҳир хар куни Саида холага;

Ойижон нимага акаларим ҳаётимга аралашаверади? Уларнинг танбеҳлари жонимга тегди, дея йўқ ердан жанжал чиқарарди. Она бу дашномларга чидай олмай, Сирожиддиникига кўчиб кетди. Кўчиб ўтди-ю, хасталикка чалиниб, тўшакка ётиб қолди. Онани шифокорларга кўрсатиб даволатдилар.

Саида опа ўзининг мактабда ўтказган ўқитувчилик йилларини кўп эслайди. Ўзи таълим берган собиқ ўқувчиларини катта лавозимларни эгаллаб, жамиятга фойда келтираётганидан қувонади. Бироқ ўзининг шу кенжа фарзандига тарбия беришда адашганлигидан қалби оғрийди, афсусланади. Барча болаларга тўғри тарбия бера олдиму, ўзимнинг ўғлим бундай беандиша, ноқобил бўлиб чиқди, дея кўп куйинди. Эрталаб у базўр туриб келини Муҳайёхоннинг қистови билан набиралари даврасида нонушта қилиб ўтирса, ҳовлига ички ишлар бўлими ходимлари кириб келдилар. Улар Саида опани ўзлари билан бирга бўлимга бориши кераклигини айтишди. Онанинг оёқ-қўли бўшашди, оғир тин олди. Маълум бўлишича, Тоҳир маҳалласидаги бир одамнинг ҳовлисига ўғирликка тушган пайтида қўлга тушган эди. Яна опа, акалар пул йиғиб, маҳалла оқсоқоллари ўртага тушиб, ғалвани тинчитишди. Кейинчалик, Тоҳир ҳеч кимга билдирмай уйни қўшни қишлоқлик бир одамга пуллади-да, Россияга кетди. Ўзга юртда пули тугагунча ичиб, айшини сурди. Шу орада бир неча бор орган ходимлари қўлига тушиб, қамалиб чиқди. Пул топиш мақсадида келган ҳамқишлоқлари уни учратишиб, аҳволидан хабардор бўлдилар. Саида опага турли миш-миш гаплар етиб кела бошлади. Она ўғлининг қилмишлари орқасидан бутунлай тўшакка михланиб қолди. У кун бўйи туз тотмас, жим бир нуқтага тикилиб ётаверарди. Шу ётганича онаизор бир сўз демай оламдан ўтди.

Ноқобил ўғлининг қилмишлари онаизорни виждон азобига қўйди. Ортиқча эркалатиб берган тарбиясидаги ноқислик Саида опанинг топган ҳурмат-эътиборини топтаб ташлагандай бўлди.

Дилором ҲОЗИРОВА,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди