Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

ҲИКМАТ

ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ

Донишмандлардан бирининг ҳузурига бир одам келиб, дўст топиш ноёблигидан зорланди. Донишманд унга айтди:

- Сенинг ранж, аламингни баробар тортадиган, шодлигингга шодланадиган дўстни изласанг, бундай дўст ноёбдир. Сенга ўзини дўст қилиб кўрсатган тасодифий дўстлар эса жуда кўп.

Яна у киши:

- Агар ҳақиқий дўстни топиш менга муяссар бўлса, у билан қандай муомала қилишим керак? - деб сўради.

Донишманд унга шундай маслаҳат берди:

- Ҳақиқий дўст топсанг, у билан шундай муомалада бўл: дўстликда содиқ бўл, хиёнат қилма, кўнглингдаги дўстлик муҳаббатини қўлинг ва тилинг билан кўрсат, дўстингнинг сирини ошкор қилишдан сақлан, унинг ёнида бошқаларни ғийбат қилма, дўстинг муҳтожликда қолса, дарҳол унга ёрдам беришга шошил, ундан бирор айб содир бўлса, бирор ҳоли жойда айбини айтиб, юмшоқлик билан насиҳат қил, агар дўстинг сенинг айбингни айтиб, насиҳат қилса, ундан миннатдор бўл. Дўстингга ёлғон сўзлама, унинг душмани билан дўстлашма, дўстинг бошига бирор мушкул иш тушса, қай-ғули ҳодиса юз берса, уни шу мусибатдан қутқазишга жону дилинг билан кириш, дўстингнинг ота-она ва оила аъзоларига меҳрибон ва шафқатли бўл.

Тайёрловчи: Муҳаммад- амин Содиқов, Андижон "Саид Муҳийдин маҳдум" ўрта махсус билим юрти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди