Пазанда маслаҳати
ОМЛЕТ ТАОМИ
Керакли масаллиқлар: 150 гр. қаттиқ пишлоқ, 100 гр. ёғсиз колбаса, 5 дона тухум ярим боғдан укроп ҳамда кўк пиёз, 2 ош қошиқ минерал сув, бир пиёла сут, икки донадан помидор ва бодринг, 100 гр. зайтун ёғи, таъбга кўра туз.
Тайёрланиши: Пишлоқни қирғичнинг катта тарафидан чиқарасиз, колбаса, помидор ва бодрингни майда тўртбурчак шаклида, укропни йирикроқ қилиб тўғрайсиз. Товани қиздириб, (ёғ қуйилмаган ҳолда) колбасани қовурасиз. Зайтун ёғини битта идишга қуйиб, устидан тухум чақасиз, пишлоқ соласиз, минерал сув ва сут қуясиз. Тузини ростлаб, яхшилаб аралаштирасиз. Аралашмани қовурилаётган колбаса устига асталик билан қуясиз ва 5 дақиқа давомида димлаб пиширасиз.
Тайёр бўлган таомни кесиб, ликопларга жойласиз.
|