ДАРМОНДОРИЛИ САЛАТ
Керакли масаллиқлар: 200 гр. товуқ гўшти, 100 гр. тузланган қўзиқорин, 150 гр. қаттиқ пишлоқ, бир дона қизил сабзи, 2-3 дона тузланган қора зайтун меваси, 4 дона қайнатиб пиширилган бедана тухуми, 2 дона помидор, 2 ош қошиқдан тузланган маккажўхори ва майонез, қора туйилган мурч, туз.
Тайёрланиши: Товуқ гўшти ва помидорни сомонча қилиб, қўзиқорин ҳамда бедана тухумини икки-учга бўлиб тўғрайсиз. Сабзи ва пишлоқни қирғичдан чиқарасиз. Барча масаллиқни битта идишга солиб, маккажўхори ва майонез билан аралаштирасиз. Тузини ростлайсиз.
Салатни ликопга солиб, устидан қора мурч сепасиз.
"Нилуфар элит" ўқув маркази пазандалик курси ўқитувчиси Муҳайёхон АБДУРАСУЛОВА тайёрлади.
|