Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

ТАДБИР

"ЁШ ИЖОДКОРЛАР" КЎРГАЗМАСИ

Бугунги кунда барча ўқув муассасаларида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу каби тадбирлар ёш истеъдодларни юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

"Шифокор" маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан ташкил этилган "Ёш ижодкорлар" номли расмлар кўргазмаси ҳамда кўрик-танлови кўтаринки руҳда ўтказилди. Танловда Андижон шаҳридаги иқтидорли болалар ва 4-умумтаълим мактабининг рассомликка қизиқувчи ўқувчилари ўзларининг ижод намуналари билан иштирок этдилар. Бир-биридан чиройли расмлар, истеъдод ғунчаларининг жажжи меҳнатлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон Бадиий Академияси Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси Равшанбек Худойбердиев "Энг яхши расмлар" муаллифи сифатида танлов ғолиби деб топилди. Ёш иқтидор соҳибининг ижодий ишлари муносиб баҳоланиб, эсдалик совға ва диплом билан тақдирланди.

Тадбир сўнггида 4-умумтаълим мактаби директори Паризода Артиқова сўз олиб, юртимиз келажагининг эгалари бўлган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун мактаб маъмурияти томонидан зарур барча ёрдам кўрсатилишини, хусусан, Равшанбек Худойбердиев сингари истеъдод соҳиблари келажакда юртимизга муносиб хизмат қиладиган инсонлар бўлиб камол топишларини алоҳида таъкидлади.

Тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди