Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№21 дан: 22.05.2013

ЁШЛАР ИШТИРОКИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

Андижон шаҳар ФҳДЁ бўлимида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, адлия бошқармаси, Республика болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб- қувватлаш ассоциацияси ҳамкорлигида "Маҳаллий масалаларни ҳал этишда ёшлар иштироки" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, "Камолот" ЁИҳ вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда мавзу доирасида ўқувчилар томонидан тайёрланган видеороликлар, лойиҳалар ва таклифлар намойиш этилди.

- Бу каби тадбирлар республикамиз миқёсида бир неча йилдан буён ўтказилиб келинмоқда, - дейди Республика Болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси раиси Инқилоб Юсупова. - Айниқса, маҳаллий масалаларни ҳал этишда ёшларимизнинг фаол иштирок этиши бу биз учун катта ютуқдир. Шу ўринда, қатор лойиҳаларда андижонлик ёшларнинг фаол иштирок этаётганликларини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Якунида давра суҳбати иштирокчилари тақдим этилган лойиҳалар хусусида ўзларини фикр-мулоҳаза ва таклифлари билдирдилар. Маъқул деб топилган лойиҳалар лойиҳа доирасида республика миқёсида ўтказиладиган анжуманда иштирок этиши таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова иштирок этди.

С. ҚОСИМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди