Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№21 дан: 22.05.2013

Муносабат

ТЕРАН ФИКРЛАШГА УНДОВЧИ ДАЪВАТ

Яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида давлатимиз раҳбари мамлакатимизда эришилаётган улкан ютуқларга вилоятимиз меҳнаткашлари ҳам муносиб ҳисса қўшаётганлиги ҳақида гапирганларида ғоят таъсирландим.

Юртбошимиз Андижон аҳлининг қўлга киритган ютуқларини сарҳисоб қилиш билан бирга, эртанги кунни қандай кўраётганлиги, режа ва мақсадлари билан яқиндан танишиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракатларимизни бирлаштириб иш тутишимизга алоҳида эътибор берганликлари ҳар қандай кишида ғурур ва ифтихор ҳисларини уйғотади.

Кейинги етти йил ичида саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат ва сервис, қурилиш, ободончилик соҳаларида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинди.

Дарҳақиқат, вилоятимизда шу йиллар ичида ижро интизоми, топширилган ишга нисбатан жавобгарлик ҳиссини мустаҳкамлаш сингари мезонлар кучайди. Айниқса, пахтачилик ва ғаллачилик соҳасида ўзига хос тажриба мактаби яратилди. Бир сўз билан айтганда, вилоят раҳбариятининг қатъият ва талабчанлик билан ютуқлар салмоғи ва кўлами ортди. Энди биз ана шу йўлдан изчил бормоғимиз зарур.

Президентимиз нутқида ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар, ёш авлод тарбияси, бу борада аҳоли турли қатламларининг фаол иштироки хусусида ҳам жиддий фикр юритилди. Халқимиз турмуш фаровонлиги масаласи эндиликда энг долзарб аҳамиятга эга бўлиб бораётганлиги, ҳаёт даражаси ва сифати ошаётганлиги ҳақида гап борар экан, юртбошимизнинг мана бу сўзларини келтиришни жоиз деб топаман: "ҳаётимизнинг маъно-мазмунини ўзгартириб бораётган бундай ютуқлар ҳақида гап кетганда, мен биринчи навбатда аёлларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш тўғрисида гапиришдан ҳеч чарчамайман. Нега деганда, аёл бахтли бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият бахтлидир".

Мен бу ҳақиқатни ўз оилам, маҳаллам мисолида ҳам исботини кўраман. Бизнинг Шаҳрихонсой шаҳарча фуқаролар йиғинида сўнгги йилларда ҳар соҳада катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Аввало, аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш учун янги корхона ва хизмат кўрсатиш субъектлари сони кўпаяётганлиги, тадбиркорлик йўналишидаги ишлар ана шу ўзгаришларнинг муҳим омили бўлаётир.

Президентимиз нутқида: "Сўнгги олти йил давомида вилоятда аҳоли даромадлари сезиларли даражада ўсиб, аввало шунинг ҳисобидан халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати ошиб бораётганини биз юқори баҳолаймиз", - дея таъкидлаганлиги шаҳарчамизнинг кундалик турмушига бевосита тааллуқлидир. Шунинг баробарида намунали уй-жой массивлари қурилиши, коммунал инфратузилма тармоқларининг ривожланиши, ички йўллар равон бўлиб бораётганлиги одамларимизнинг онгу шуурида мана шу юртга, мана шу азиз Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат ҳисларини оширмоқда.

Албатта, юртбошимизнинг ҳар бир сўзи бизни руҳлантиради. Мана шунинг учун ҳам сессиядаги нутқининг мағзини чақиб, келгусида қилинажак ишларни пухта режалаштиришимиз зарур. ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам мавжуд. Масалан, аҳоли зич яшайдиган ҳудудимизда янги иш ўринлари яратиш, одам савдосига қарши кураш, ёшларни оммавий маданият ва турли ёт оқимлар таъсиридан сақлаш, умуман, маънавий-маърифий йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида жиддий ўйламоғимиз шарт. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш, қурилиш ва ободончилик соҳаларида ҳаракатларни астойдил давом эттиришимиз лозим.

Тожибархон ЙўЛДОШЕВА,

Хўжаобод туманидаги Шаҳрихонсой шаҳарча

фуқаролар йиғини

маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди