Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 06.06.2013

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙМОҚДА

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунининг вилоятдаги ижроси ҳамда аҳолининг ахборот олиш соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширишда вилоятдаги маҳаллий бошқарув ва вакиллик органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлими, матбуот ва ахборот бошқармаси, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши қонунийлик, ҳуқуқ тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия ҳамкорлигида ўтказилган мазкур йиғилишда вилоятдаги ОАВ фаолиятини янада юқори босқичга кўтариш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот олиш эркинликлари ва соҳага оид бошқа қонунларнинг вилоятдаги ижросини, шунингдек, мазкур йўналишдаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш билан боғлиқ ишларни йўлга қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий билимларини, маънавиятини юксалтириш, фуқароларнинг газета материаллари ва телекўрсатувларга муносабати, босма нашрларнинг истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш каби бир қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда мавзу доирасидаги ишларни янада яхшилаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар.

Ўзаро танқид, очиқ-ошкора, қизиқарли мулоқотлар тарзида ўтган мазкур тадбир иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги билим, малака ва тажрибаларини бойитишга хизмат қилди.

Йиғилиш якунида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида аёллар фаолияти билан боғлиқ мавзуларни ёритиш бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини айтиб ўтди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Н. ХУШВАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди