Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 06.06.2013

СПОРТ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

СОҒЛОМ ВА ГЎЗАЛ БЎЛАЙЛИК...

Бугунги кунда юртимиз келажаги бўлган ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, берилаётган имкониятлар ҳар қандай кишини қувонтиради. Айниқса, болалар спортига берилаётган эътибор натижасида эришилаётган ютуқларни алоҳида эътироф этиш жоиз.

Хусусан, вилоятимизда қизларнинг спортнинг нозик ва гўзал тури бўлган бадиий гимнастика билан шуғулланишлари уларнинг ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлиб камол топишларида, қолаверса, соғлом ривожланишида, чиройли қоматга эга бўлишида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Чиройли қадамлар, чиройли қомат, енгил ва нафис ҳаракатлар, жозибадорлик асосига қурилган гимнастика машғулотлари қизларимизнинг соғлом ва фаол бўлишларини таъминламоқда.

Бугун бадиий гимнастика тўгараклари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида самарали фаолият олиб бормоқда. Ҳатто, энг чекка ҳудуд - Улуғнор туманида ҳам бадиий гимнастика ривожланиб бормоқда. Нафақат ривожланмоқда, балки гимнастикачи қизлар салмоқли натижаларга эришмоқдалар.

Улуғнор туманидаги Болалар спорт мажмуасида спортнинг бошқа турлари қатори бадиий гимнаситика билан шуғулланиш учун ҳам зарур барча шароитлар яратилган. Туман, вилоят, водий миқиёсидаги мусобақалар ўтказилиб турилиши анъанага айланган.

Шу ўринда Муроджон Ўлмасов раҳбарлигидаги туман бадиий гимнастика жамоасининг эришаётган ютуқларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Туман гимнастикачилари кейинги йилларда "Умид ниҳоллари", вилоят ва республика чемпионатлар, шунингдек, қатор халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этмоқдалар. Жумладан, ўтган йили Наманган шаҳрида бўлибўтган водий биринчилигида 17 нафар спортчилар фахрли 2-3 ўринни эгалладилар. Шунингдек, Бекобод шаҳрида ўтказилган "Весёлўй караван", Тошкенда ўтказилган " Дюмовочка" халқаро турнирида улуғнорлик гимнастикачи қизлар муваффақиятли иштирок этдилар. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ўтказилган республика биринчилиги ҳамда гимнастрада бўйича 6-Ўзбекистон очиқ чемпионатида кўплаб қизлар фахрли ўринларни эгаллаб, олтин, кумуш, бронза медаллари ва дипломлар билан тақдирландилар.

Ўқувчиларидан Хуршида Эргашева ва Мадина Нуралиевалар спорт усталигига номзод талабларини бажардилар. Ана шу спортчилар ҳамда Мухлиса Исақова, Умида Сатимова сингари етакчилар ёшларга ўз билимларини бериб келмоқдалар. Айни кунда жамоа яқин кунларда Тошкентда бўлиб ўтадиган "Олимпиада умидлари" (Олимпийский надеждў) мусобақасига жиддий тайёргарлик кўрмоқдалар.

Бугун "Ёшлар - келажагимиз" дея ёш авлодга кенг имкониятлар яратиб бераётган юртбошимиз ишончини оқлаш, Ўзбекистон шуҳратини янада кўтариш ҳар бир йигит-қизнинг орзусига айланган. Қолаверса, юртимиздаги соғлом муҳит, спортга эътибор ёшларимизга кенг имконитятлар бермоқда.

Саломатлик ва гўзаллик учун спорт билан бирга бўлайлик.

Зилола РАҲМОНОВА,

Мафтуна САИДАЗИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди