Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 06.06.2013

АДАШГАН ҚАЛБ ИЗТИРОБИ

АЁЛЛАР, АСЛО АДАШМАНГ!

Ўсмирлик даврларимда орзуларим шунақанги кўп эдики, агар ўша орзуларимнинг бир қисми ушалганда ҳам мен бахтли бўлардим. Аммо тақдир мени не кўйларга солмади, не кўргуликларни кўрмадим.

...Аввал бошидан қариндошимизга келин бўлдим. Ота-онам менинг розилигимни сўраб ҳам ўтиришмади. Шундай қилиб, ўзим феъл-атворини яхши билмаган қариндош йигит билан умр йўлларимиз туташди. Ўртада бирин-кетин фарзандлар туғилди. Бир қарашда ҳаётимиз яхшига ўхшарди.

Аммо менга нимадир етишмаётгандек туюлаверар, ҳеч кўнглим тўлмасди.

Кунларнинг бирида... Аслида, ўша қора кунни эслашнинг ўзи даҳшат мен учун...

Хуллас, мен гумроҳ, ўзимда етишмаётган "ўша нарсани" топгандай бўлдим. Аввалига диний билимга эга бўлиб, мусулмончилик фарзларини бажаряпман, дея ўзимни овутдим. Бироқ, кейин-кейин зиммамдаги "вазифалар" жиддийлашгач, ҳадиксирашга ўтдим ва мен ёт оқимларга қўшилиб қолганимни англаб етдим...

Бир томонда норасида болаларим, бир томонда эрим, қайнонам, уй юмушлари... Бир томондан минг турли топшириқлар берилар, бажараётган ана шу ишларимни эвазига қўлимга пул тутқазишарди.

Иложсиз, минг бир азобда "топшириқларини" бажариб юрдим. Аммо : "Ўзим-ку чоҳга қулаб бўлдим, билиб туриб энди шундай нопок ва ҳиёнат йўлига бошқаларни ҳам бошлайманми?" - дея виждоним қийналарди. Афсуски, бундан бошқа чорам ҳам йўқ эди.

...Ҳар бир нарсанинг хотимаси бўлганидек, менинг "яширин фаолиятим"га ҳам нуқта қўйилди. Кейин... кейин мен 5 йилга озодликдан маҳрум бўлдим.

Аёл киши учун оиласидан, фарзандларидан айро ҳолда, панжара ортида яшаш қанчалар азоб эканини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Кўзлари мунчоқдек қизларим, ўғлим билан фақат ҳаёлан дийдорлашардим. Болаларимни тушларимда суйиб, эркалардим. Уйғонганимда эса қўлларим ҳам, бағрим ҳам бўм-бўш бўларди. Шунда дунёларга сиғмай "дод" солгим келарди. Начора...

Эҳтимол, бу кўргулик осойишта ҳаётимнинг қадрига етмаганим, муқаддас оиламнинг шукрини қилмаганим учун менга берилган жазодир?.. Ахир, боши берк кўчага, нопок ва қалтис йўлга ўзим қадам қўйдим-ку? Энди эса дардим ичимда, гўё дудсиз олов бағримни аёвсиз куйдирар ва бу оловнинг тафтига бардош бериш мушкул эди.

Беш йил шу олов ичида жизғанак бўлиб куйиб, суяк-суякларимгача зирқираб яшадим ва шу куйиб, ёнишлар баробарида бир ҳақиқатни англадим: "Мен ўз оёғига ўзи болта урган гумроҳман. Ахир, менинг ҳамма ҳавас қиладиган оилам бор эди... Бағримни тўлдириб турган фарзандларим, мени ардоқлайдиган жуфти ҳалолим, яқинларим, ёру-дўстларим, тайинли иш жойим бор эди... Қўни-қўшниларим билан ҳам оқибатли эдик. Яна менга нима етишмасди?!"

...Қамоқдалигимда бир саволни ўзимга-ўзим ҳар куни такрор-такрор берардим: Мени дунёдаги энг чиройли, энг яхши она, деб биладиган болаларим "Аям қаёққа кетди?" дея кунда неча бор сўрашаётганикин? Айбсиз айбдор бўлган норасида гўдакларим мени қўмсаб йиғлашаётганида, уларни қандай овутишаётган экан? Бу каби оғир саволларнинг жавоби ҳам оғир эди.

Озодликка чиқдим... Бироқ мени панжара ортидаги азобли қисматдан ҳам даҳшатли, қийноқли кўргуликлар кутиб турарди. Эрим гиёҳвандликка берилиб, адойи тамом бўлибди. Фарзандларим ҳам анча улғайиб қолишибди. Менинг тасаввуримда улар ҳали ҳам гўдак эди-да. Уйга қайтганимда болаларимни бағримга босиб кўришишга ўзимда зўрға журъат топдим. Негаки, уларнинг кўзларидаги совуққонлик, бегонасирашлик, айниқса, кенжатойимнинг: "Қаёқда эдингиз, аяжон?" - дея менга мўлтираб боқиб туришларидан тош қотдим.

Мен энди ким деган инсон бўлдим?! Аёллик, оналик бахтимни ўзим бой бериб, тахтимга ўзим ўт қўймадимми? Энг ачинарлиси, бу оловда бир ўзим эмас, оила аъзоларим, фарзанд-ларим ҳам бирга ёнишди. Энди уларнинг ўксик қалбларидаги жароҳат бутун умр тузалмаса керак?

Азиз, аёллар! Бу ёруғ оламда тинч, хотиржам, асосийси, оила аталмиш баҳоси йўқ масканда яшашнинг ўзи катта бахт экан, аслида. Мен ношукр инсон шундай бахтдан жудо бўлдим. Ўз бахтига ўзи тош отган, нопоклик ботқоғига ботган мендек ноинсоф аёлнинг қисмати ҳар бирингизга ибрат бўлишини истардим...

Аёлнинг сўзларини оққа кўчирувчи

Раҳима АБДУРАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди