Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 06.06.2013

ҲАЁТ-ИБРАТ МАКТАБИ

Кўча кўйда тозаликка эътибор бермаётган, фаррошлар меҳнатига беписанд тенгдошларимни кўрсам, болалигимдаги бир воқеа ёдимга тушади.

Синфдошим Сарвар билан бир маҳаллада турардик. У Ноила опанинг якка-ёлғиз фарзанди эди. Якка, қолаверса, отасиз ўсгани учун ҳам Сарварнинг табиатида қайсарлик, дангасалик бўлиб, унинг қалбида ўзгалар меҳнатини ҳурмат қилиш, қадрлаш ҳисси етишмасди.

Маҳалламизда жойлашган мактабимиз эса доимо покиза, айниқса, боғи ва гулзорлари ҳар қандай кишининг баҳри дилини очарди.

Мактабимизда Хосиятхон исмли кекса фаррош аёл ишларди. Хосиятхон ая жуда ҳам меҳнаткаш, покиза аёл. У тонг саҳардан ишга келар, мактаб ҳовлисини супуриб, синф хоналар ва залнинг полларини ювиб, "ёғ тушса ялагудай" қилиб қўярди. Ўқувчилар келса ҳаммаёқ чиннидай тоза турарди. Аммо Сарвар шу кекса аёлнинг меҳнатини сира қадрламасди. Дуч келган ерга қоғоз, писта пўчоғини ташлаб кетарди. Агар синфдошларимиздан кимдир унга танбеҳ берса, тозаловчи бор-ку, деб гап қайтараверарди.

...Сарвар доим онам зўр шифокор деб мақтанарди. Чунки унинг онаси Ноила опа қўшни мактабда фаррош эканлигини ўғлига айтмас, "-Касбингиз нима ойижон" деб сўраса, "Тозалик шифокориман-да, болам" деган жавоб оларди. Тўсатдан Хосиятхон аянинг тоби қочиб қолиб, ўрнига янги ишчи олинди. Шу куни танаффус пайти Сарварнинг кўзи, мактаб ҳовлисини супуриб юрган онасига тушиб, ўзини ноқулай сезди.

- Онажон, шифокорман, дер эдингиз-ку? дея онасини сўроққа тутди.

Онаси бўлса: "Касбим шу болам, тозалик шифокориманда, ахир тозаликка нима етсин", дея жавоб берди.

Бу ҳолдан Сарварнинг юзлари "қизил олмадек" бўлиб кетганди. Гўё унинг ҳаёлидан: "Онам ҳам Холисхон ая каби тозалик ишлари билан шуғулланар экан-ку, менинг қилган ножўя ишларимни онамга айтмаганмикан? деган фикр жўш ураётгандай эди. Сарвар ана шу воқеадан ўзига сабоқ олган эди. Сарвар шу кундан яхши томонга анча ўзгарди, у ўзгаларнинг мехҳнатини қадрлайдиган бўлди.

Ҳа, азиз тенгдошлар касбнинг, у қандай бўлишидан қатьи назар яхши-ёмони бўлмайди. Энг асосийси, яқин кишимизми, бегонами ким бўлмасин, унинг қилган меҳнатини қадрлай билайлик. Зеро, Сарвар билан боғлиқ воқеа барчамизга ибрат бўлсин.

Моҳинур ҚОДИРОВА, Андижон педагогика коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди