Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 06.06.2013

ДИЛ ТУҒЁНИ

Мурғак қалб ҳикояси

Ойи нима қилябсиз? Ухламайсизми, ҳозир тонг отади. Ўзингизни қийнаманг. Эртага биргалашиб тугатармиз.

- Сен ухлайвер. Озгина қолди тугатаману, мен ҳам ухлайман. Эрта тонгда топшириб, пулига нонуштага иссиқ нон оламиз. Синглинг оч ухлагани учун уйқусининг ичида ҳам нон сўраб қўйяпти.

- Нега оч бўлади? Овқатландик-ку?

Эҳ болам-а, шилдирама шўрва нима бўларди. Қорин тўйдирармиди? Сен ухла. Дам ол. Ҳали сизлар яхши ўқиб, катта одам бўлсангиз, яна дастурхонимиз тўкин бўлади. Сизларнинг бахти камолингларни кўрсам, ана ўша менга энг яхши ором.

Синглим кичкина-да. Мен онамга қийинчиликларни билдирмасликка ҳаракат қилганим билан у буни тушунмайди. Ақли етмайди. Онамдан кўп нарса сўрайди. Онам бечора бизни ўкситмаслик учун кечаю кундуз тиним билмай тўн тикиб, қавиб сотадилар. Дадам эса ўзга юртга ишлаш учун кетиб, қайтиб келмади, бирор хабар ҳам юбормади. Билганимиз, отамиз янги оилали бўлгани... Синглим бечора буларни қаердан ҳам тушунсин, эндигина 5 ёшда бўлса. Онамнинг қавариб кетган қўлларини кўриб, раҳмим келади. Қани энди бирор ёрдамим тегса. Қўлимдан келгани улардан ҳеч нарса сўрамаслик холос. Дардини бировга билдирмаса ҳам тўн қавиб ўтириб, тўйиб-тўйиб йиғлаганликларини кўп бора кўрганман. Дадам қайтиб келмасликларини билса-да бир кун қайтади, деб ўзини овутиб яшайдилар. Қани энди, тезроқ катта бўлиб, ойимнинг қўлидан ишини олсам...

...Эрталаб турсам онам чиройлик дастурхон тузаб қўйибди. Тиккан тўнини бозорга олиб бориб сотишга ҳам улгурибди. Ўзимнинг меҳрибон онажоним дедим, кўксиларига бошимни қўйиб.

Илоҳим, бахтимизга доим бор бўлинг...

СЕВАРА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди