Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 06.06.2013

ТАЛОҚ - ЛАФЗИДА ХУШЁР БЎЛАЙЛИК

Кейинги пайтларда айрим юртдошларимиз, айниқса, ёш оила соҳиблари билиб-билмасдан, тушуниб-тушунмасдан уч талоқ лафзини ишлатиб қўйишлари сабаб, баъзи оилалар пароканда бўлиб, болалар етим, кўплаб инсонлар азият чекмоқдалар.

Нима сабабдан "уч талоқ" лафзи ишлатилганда оила бардавомлигига рухсат берилмайди? Зеро, ушбу сўз айтилганда шариат аҳкомларига кўра, кишининг турмуш ўртоғи бир зумда бегона бўлади, фарзандлар эса етим бўлиб қолади. Чунки, талоқ сўзи аянчли оқибатларга олиб келувчи сўздир. Шу боис, қуйида "талоқ" тўғрисида батафсилроқ маълумот беришликни лозим топдик.

"Талоқ" лафзини ишлатишда инсон жуда кўп ўйлаб, фикрлаб, мулоҳаза билан иш тутиши лозим. Аввало, ҳаётда кимнинг турмуш ўртоғи солиҳа аёл бўлса, у одам бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ўз бахтини топибди. Минг афсуски, орамизда турмуш ўртоқларига итоат қилмайдиган, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этишни ўзига эп кўрадиган аёллар ҳам учраб туради. Бир инсонга шундай аёл учраган бўлса, у ҳолда Аллоҳ таоло у кишига биринчи галда аёлига насиҳат қилишликни буюради. Яъни, аҳли аёлингизга ширинсўз ва босиқлик билан ўз ҳаётингиздан келиб чиқиб, насиҳат қилинг. У сизнинг гапларингиздан тўғри хулоса қиқариб, сизга итоатда бўлса, тўғри йўл тутса жуда ҳам яхши. Бироқ ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, хурмача қилиқларини давом эттирса, у ҳолда ётоғингизни алоҳида қилинг дейилади. Шунда у аёл ўз жуфти ҳалолимдан ажраб қоламанми, менинг бу ишим тўғримикин деб ўйлаб, хатосини тушуниб, сизга итоат қила бошласа, ширин ҳаётингиз бардавом бўлишига эришасиз.

Энди орадан вақтлар ўтиб, аёлингиз яна итоатсизликка жазм қилса, аёлингиз ва ўзингиз томондан ҳамда маҳалладан биттадан вакиллар чақириб, оилани ислоҳ қилишга ҳаракат қилинг дейилади. Кўпчиликнинг насиҳати билан турмуш ўртоғингиз инсофга келиб, итоат қилса, яшашда давом этинг, деб буюрилади.

Мухтасар қилиб айтганда, у аёлга насиҳат ҳам, енгил калтак ҳам, ётоқни алоҳида қилиб қўйиш ҳам, ҳаттоки, талоқ лафзини ишлатиш ҳам фойда бермаганидан кейин "Уч талоқ" лафзини тилга олиш жоиз бўлади. Шу ўринда айтиш керакки, эркак вақтида овқати тайёр бўлмаганлиги, кири ювилмаганлиги ёки бўлмаса арзимаган, майда-чуйда сабаблар учун талоқ сўзини ишлатиш ножоиздир. Умуман, шариатимизда эркак ҳам, аёл ҳам ўз зиммаларидаги мажбурият ва ҳақларни билишлари зарур. Бу ҳақда қуйидаги ривоят масалага ойдинлик киритади.

Кунларнинг бирида Ҳазрати Умар (р.а.)га аҳли аёлидан шикоят қилиб бир киши келади. Умарнинг эшиги тагига яқинлашганида у зотнинг ҳузурларидан аҳли аёлларининг қаттиқ-қатиқ оҳангда Ҳазрати Умарга дағдаға қилаётганини эшитиб қолади. Шунда у киши ҳайрон бўлиб орқага қайтаётганида Халифа Ҳазрати Умар уйдан чиқиб қоладилар ва: "Келинг биродар, хизмат?" - деб сўрайдилар. Ҳалиги одам: "Ё Умар, мен сизга хотинимдан шикоят қилиб келган эдим. Ўйлаб қарасам, сизнинг ҳаётингиз ҳам, ташвишингиз ҳам бу масала бўйича мен билан бир экан. Шунга ҳайрон бўлиб турган эдим", - деди.

Ҳазрати Умар (р.а.) "Эй биродар, мен аҳли аёлимга қаттиқ гапириб ноҳақ муштумзўрлик қилолмайман, чунки мени унинг устида, уни эса менинг устимда Парвардигор томонидан юклатилган ҳақ ва ҳуқуқлар бор, - дедилар. - Қолаверса, у мен билан дўзах ўртасидаги пардадир. Яъни, жуфти ҳалолим бор экан, мен номаҳрам аёлга эҳтиёж сезмайман. Иккинчидан, у мен учун ошпаз ва новвой, чунки доим таомим, ейдиган нон ошим тайёр. Шунингдек, у мен учун кир ювувчи ва болаларимнинг тарбиячисидир", - деган эканлар.

Шу ўринда бир мулоҳаза, Ҳазрати Умардек зот подшоҳ бўла туриб шундай андишага борган бўлсалар, биз ҳам аҳли аёлларимизга, қойилмақом бажараётган хизматларига шукрона келтирайлик. Ўзимиз улфатларимиз билан турли-туман таомлар истеъмол қилганимизда аҳли аёлларимиз ҳаққини ҳам унутиб қўймайлик. Арзимаган муаммолар учун илмсизлик, жоҳиллик билан "талоқ" лафзини ишлатмайлик. Ана шундагина оиламиз тинч, фарзандларимиз аҳли солиҳ, ҳаётимиз янада фаровон бўлиши аниқ.

Аллоҳ таоло барчаларимизни тўғри йўлдан адаштирмасин, қалбларимизга имон ва ҳидоят нурларини ато этсин.

Ҳожиакбар ЯҲЁЕВ,

Андижон шаҳридаги "Зубайр ибн Аввом"

жомеъ масжиди имоми.

Сойибжон МАМАЖОНОВ,

Олтинкўл туманидаги

"Далварзин" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди