Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 20.06.2013

ЁШЛАРНИ ФАОЛЛИККА ЧОРЛОВЧИ ТАНЛОВ

"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази, шунингдек, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ўтказилаётган "Келажак овози-2013" танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги-янги истеъдодларни кашф этиш, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш ва рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Келажак овози" кўрик-танловининг аҳамияти йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, Андижон санъат ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежларида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида 797 нафар андижонлик ёшлар фаол иштирок этиб, ўз иқтидор ва салоҳиятларини намойиш этганликлари фикримизга ёрқин бир мисолдир.

"Архитектура ва дизайн", "Ахборот коммуникация ва технологиялар, рационализаторлик таклифлари, техник лойиҳалар ва ишланмалар", "Анъанавий ва амалий санъат" ҳамда "Адабиёт ва публицистика" номинациялари бўйича ёшларнинг билим ва маҳоратларини синовдан ўтказган мазкур танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 8 минг нафардан зиёд йигит-қиз иштирок этди.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган иқтидорли йигит-қизлар кўргазмали ва саҳна чиқишлари, тақдимотлар кўринишида ўзларининг билим ва маҳоратларини намойиш этдилар. Қизиқарли ғоялар, таклиф ва истеъдодларнинг қизғин баҳсига айланган, кўтаринки руҳда ўтган танлов натижаларига кўра 4 номинация 15 та йўналиш бўйича 43 нафар йигит-қиз вилоят босқич ғолиблигини қўлга киритди.

С. ҚОСИМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди