Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 20.06.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ОИЛАЛАР МУСТАҲҲАМЛИГИ - ЮРТ ОБОДЛИГИДИР

Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тўхтаназар Алиев маҳалласи Асака туманида намунали маҳаллалардан бири сифатида эътироф этилади. Боиси, ўтган йиллар мобайнида бу ерда оилавий ажримлар, ҳуқуқбузарликлар деярли содир этилмади. Маҳалла ўрамидаги мавжуд 3 та кўча озода, саранжом-саришталиги билан кишининг баҳри дилини очади.

Бу маҳалланинг жонкуяр, фидойи, юрт ишига қайишимли инсонлари борки, 2793 нафар аҳоли ҳамжиҳатликда истиқомат қилишмоқда.

Ойдиной Ҳайдарова 2004 йилдан буён мазкур маҳаллада диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият юритиб келмоқда. Шу вақт мобайнида унинг саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан амалга оширилган ишлар туфайли маҳалла обод бўлди, маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлашди.

- Қишлоқ, маҳаллаларимизда тўй олди бердиси фақат бир кунда бўлади, - дейди Ойдиной. - "Эшик очди", "Фотиҳа тўйи, "Юз очди", "Уч кунлик" каби маросимларимиз йўқ қилинди. Бунга алабатта, 9 кишидан иборат тўй комиссияси аъзолари маҳалла фаоллари ҳамжиҳат бўлиб тушунтириш ишлари олиб бордик. Маъзар ҳам бир ҳафтадан ортиқ берилмаслигига эришдик. Энг муҳими, ётоқ мебелларини куёв томон қиладиган бўлди. Келин томонидан қилинадиган сеп-сидирғаларга ҳам меъёр белгиланди. Бундан аҳоли беҳад хурсанд. Маҳалламизда истиқомат қилувчи 720 та оиланинг ўзаро аҳиллиги, барқарорлигини таъминлашдек масъулиятли вазифа мужассамлигини ҳам ҳис этамиз. Шунинг учун 3 та кўчамиздаги фаол аёлларимиз, хусусан, Одинахон Сувонова, Муқаддамхон Рустамова, Муборакхон Ёқубова, Озода Алимова, Манзурахон Ҳожиматова, Муаззамхон Раҳмонова, дастурхончиларимиз Арофатхон Умурзоқова, Муслимахон Мирзакаримовалар ҳамда "Камолот"чи ёшларимиз бизга ҳар қадамда ҳамкор, ҳамнафас. Улар билан ҳар 10 кунда бир маротаба суҳбат ўтказиб, галдаги иш режаларимизни белгилаб оламиз.

Яраштириш комиссияси таркибида эса маҳалланинг тажрибали кайвони онахонлари бор. Улар оилаларнинг фаровонлиги, тотувлиги учун турли давра суҳбатлари, учрашувларда ўзларининг ҳаётий тажрибаларидан гапириб, ёш оилаларга сабоқ берадилар.

Дарҳақиқат, аҳил оилаларга низо, жанжаллар бегона. Бундай оилаларда кишилар эртанги кунга умид билан қарайдилар. Ўзгаларга эзгулик улашиш кўйида бўладилар. Буни маҳалланинг саховатпеша тадбиркорлари Исоқжон Солиев, Баҳодиржон Тошбоев, Тўлғаной Мамажонова мисолида кўриш мумкин. Улар Ҳайит ва бошқа байрам муносабатлари билан камтаъминланган оилаларни йўқлаб туришади. Шунингдек, маҳаллада маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, қадриятларимизни улуғлаш, аҳолини, айниқса, хотин-қизларни ишга жалб қилиш, оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида ҳам Давлат дастурлари асосида иш юритилмоқда.

Маҳалла аҳолиси асосан, савдо-сотиқ билан шуғулланади. Хонадонларидаги мева ва сабзавотларни гузарга, бозорга олиб чиқиб даромад топади. Ишсиз хотин-қизлар дон маҳсулотлари қабул қилиш корхонаси, "Асака дон" ОАЖда иш билан таъминланган. Дўппи, тўн, кўйлак тикиб, момолардан қолган ҳунарни ардоқлаб келаётган аёллар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

370 та хўжаликнинг фаровон турмуш кечиришлари учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар хайрли ишлар ва маҳалла фаолларининг ҳамжиҳатлигидандир. Ҳамжиҳатлик бор жойда эса иш унуми бўлади.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди