Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 20.06.2013

МУТАХАССИС МИНБАРИ

ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ - БУРЧИМИЗ

2008 йилнинг 17 апрелида Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган бўлиб, мазкур ҳужжат бу борада олиб бориладиган барча ишларни ташкил этиш, одам савдосидан жабр кўрган фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид қоидаларини ўз ичига олади.

Маълумки, кейинги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар кўлами дунё миқиёсида ортиб бормоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, одам савдоси бу -куч билан, тахдид қилиш ёки алдаш ёхуд бошқа мажбурлаш шакллари асосида инсонни сотиш, унинг меҳнатидан мажбурий фойдаланиш тушунилади. Демак, мазкур жиноят кишини ўз эркидан, инсоний ҳуқуқларидан маҳрум этади. Шу боис, одам савдосига қарши кураш масаласига жаҳон жамоатчилиги томонидан жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда ушбу жиноятга карши зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Юртимизда одам савдосига қарши курашиш, одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини камайтириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича қонун ҳужжатлари тўла шаклланган.

Амалдаги қонундан ташқари, 2008 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарор асосида 2008-2010 йилларда одам савдосига қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича ишларнинг миллий режаси, одам савдосига қарши кураш бўйича идоралараро комиссиянинг низоми ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг идоралараро Республика комиссияси ташкил этилиб, комиссия таркиби тасдиқланган.

Шунингдек, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан ихтисослаштирилган муассасалар ташкил этилди. Уларнинг асосий вазифалари одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг қулай яшаш шароитларини таъминлаш жабрланганларни озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, жабрланганларга шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш деб белгиланган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, республикамизда одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳуқуқий асос тўла яратилган. Бироқ, ҳар бир киши ўзининг ҳуқуқ ва бурчларини тўлиқ билмаслиги, ҳуқуқий билимлари етарли даражада эмаслиги туфайли одам савдоси билан боғлиқ нохуш ҳолатлар содир этилмоқда.

Шунинг учун ҳам бу борада тарғибот ва тушунтириш ишларини кучайтириш, самарадорлигини ошириш муҳим ҳисобланади. Ҳар бир фуқаро ўзининг қилаётган ҳаракати оқибатини ўйлаши, бошқа юртларда иш таклиф қилаётганларнинг ваколати борми, қандай ҳуқуқий ҳужжатлар мавжудлигига эътибор қаратиши лозим. Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида тегишли идоралар борки, бу идоралар бошқа юртларда ишлаш истагини билдирган фуқароларимизга тегишли ёрдам беради.

Қолаверса, ҳар бир юртдошимиз одам савдосига қарши курашда фаол қатнашиши зарур. Қўшнимиз, дўстимиз, маҳалладошимиз хорижда ишлаш учун кетаётганлигини эшитсак, уларни одам савдоси қурбонига айланиб қолмаслигини, эҳтиёт ва хушёр бўлиши ҳақида огоҳлантирайлик. Мазкур жиноятнинг олдини олишга астойдил ҳаракат қилсак, шубҳасиз, ижобий натижаларга эришамиз. Қолаверса, одам савдоси жиноятининг олдини олиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз керак.

Маликахон МАМАРАСУЛОВА,

Андижон шаҳридаги

4-сонли давлат нотариал идораси нотариуси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди