Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 20.06.2013

ҲАЁТ - ИБРАТ МАКТАБИ

САБОҚ

Ёзнинг ёруғ кунлари. Иссиқ авжида. Аммо тор қишлоқ кўчасини чангитиб ўйнаётган болаларнинг шовқин овози офтоб тафтини-да писанд қилмаётгандай.

Ўйинга астойдил берилган болалар эътиборини кўча бошида келаётган эшак арава минган, қирра бурунли, қорача, кўзлари ғайри сузук аттор тортди. Унинг сузик кўзларига тикилган болалар гоҳ ажабланишар, гоҳ масхаралашарди. Аттор эса уларга парво ҳам қилмай йўлида давом этди. Сузук кўзлар "таърифи"ни айтиш учун онаси томон шошган Жамолга ўртоқлари эргашди. Ўчоқ бошида куймаланаётган оғироёқ Холида опа ўғлининг гапларидан кулимсиради. Аммо аттор кетиб бўлганди. Болаларга ўзича дакки берган бўлди:

- Ўргилай болаларим, одамнинг камчилиги устидан кулиш яхши эмас, яна кўчага югурдилар. Қиш қорайган, ҳамма уйига тарқай бошлади. Жамол ҳам чопиб келаётиб, дарвоза ёнидаги челакка урилиб қоқилдию йиғлаб юборди. Холида опа югуриб келиб овута бошлади. Аммо ҳадеганда юпанавермагач, бояги ўғлини ҳайратлантирган атторчини масхарамуз сўзлаб боласини кулдиришга уринди. Шу йўл билан ўғлининг кўнглини "топган" она бу эрмакни анча давом этирди.

Атторчи эртаси куни яна келди. Болалар бу сафар кулишмади. Аста салом беришди. Аммо биргина Жамол икки қўлини икки кўзи ёнбошига қўйиб тортиб, уни масхаралашни қўймади.

Орадан вақт ўтди. Холида опанинг кўзи ёриди. Гўдакнинг туғилиши қийин кечди. Чақалоқни қўлига олган Холида опа хайронликдан музлади гўё: фарзандининг кўзлари сузик эди.

Райхоной ҚИРҒИЗАЛИЕВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди