Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 20.06.2013

ЯХШИЛИК ЙЎЛИ

Ислом таълимотида жамиятдаги барча инсонларни тинчлик, омонлик ва фаровонликда яшаб, дунё ва охиратда саодат аҳлларидан бўлишлари учун лозим бўлган зарур йўл-йўриқлар баён қилинган. Қуръони каримда Аллоҳ таъоло инсонларни ер юзини обод қилиш, ерда тинчлик ўрнатиш, уни гўзал ва обод этиш учун яратилган дейилади. Аллоҳ таъоло яратган мавжудотлари ичида инсонни энг азиз ва мукаррам қилиб яратиб, дунёдаги барча нарсаларни инсон учун бўйсунадиган ва хизмат қиладиган қилиб қўйди.

Демак, дунёдаги барча нарса инсон учун яратилган экан, жаннатмакон юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро у аввало, ўзи яшаб турган диёри тинчлиги, ободлиги учун қайғуриши ва шу диёрда яшаётган ҳар-бир инсонга яхшилик қилиши, меҳр-оқибатли бўлиши лозим. Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) жуда кўп ҳадиси шарифларда мўъмин мусулмонлар ҳамиша ўзларига ва бошқа миллатдаги халқларга ҳам яхшилик қилишга ва зиён-заҳмат етказмасликка буюради.

Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда: Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) "Қуёш нурини сочган ҳар кунда инсон жисмидаги ҳар-бир бўғинига садақа қилиши лозим" дедилар.

Қавми-қариндошлар, маҳалла-кўйимиз, қўни-қўшнимиз ёки бирор оилада келишмовчилик туфайли жанжалар бўлса, уларнинг ўрталарига тушиб яхшилик билан уларнинг ўрталарини ислоҳ қилсак, инсонларни бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишига кўмак берсак, бу ишимиз сабабли улуғ савобга ва ўзимизнинг танамиздаги бўғинларнинг садақа ҳаққини адо қилишга мушарраф бўламиз. Шариатда ёлғон гапириш, бировни алдаш катта гуноҳ ва қабиҳ ишлардан ҳисобланади. Лекин уч ўринда ёлғон ишлатишга шариат рухсат берган. Биринчиси, икки жанжалашишган кишиларнинг ўртасига тушиб, уларнинг ўртасини ислоҳ қилишда, иккинчиси, эри-хотин уришиб ажрашишган бўлса, буларнинг ўрталарига тушиб, айтмаган сўзларни бир-бирига сиз ҳақингизда мана бундай яхши гапларни гапирди, дея уларни яраштириш, учинчиси, ватанга душман бостириб келганда, душманга қарши, ватанни ҳимояси учун ҳийла ва ёлғон ишлатиш мумкин. Яна бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в): "Бир киши минадиган маркабига минишга ёрдам беришнинг ёки унинг бирор матоҳини, юкини кўтариб қўйишинг садақадур" деб марҳамат қиладилар.

Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз (с.а.в): "Омма халқнинг юрадиган йўлидан озор берадиган нарсаларни кетказмоғлигинг садақадур" деб марҳамат қилдилар. Маълумки, ҳозирги кунда бутун юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз ободонлашиб, кўркам, чиройли бўлиб бормоқда. Улуғ зотлардан бири у ҳадис шарҳида: "Агар ҳар-бир мусулмон ўзи яшаб турган шаҳар ё қишлоғида махсус белгиланган жойдан бошқа ерга турли хил ахлат ва ифлос нарсаларни ташламаса, ўша юрт ер юзида энг покиза, чиройли, обод диёрга айланди" дедилар. Бошқа бир ҳадис шарифда эса Пайғамбаримиз (с.а.в): "Учта лаънатловчи нарсалардан сақланинглар" дедилар. Шунда саҳобалар, улар нима ё Росулуллоҳ, деб сўрашди. Пайғамбаримиз (с.а.в) "Сув бошига, омма юрадиган йўлга, одамлар дам олиб, роҳатланадиган соя-салқин жойларга хожат қилиш ва ахлат ташлашдан" дедилар. Демак, ўзимиз яшаб турган хонадонга, кўчамизга, улуғ неъмат саналган оқар сувларга ахлатлар ташлайдиган бўлсак, нафақат барака кетаркан, балки ўзимиз худонинг лаънатига учрар эканмиз. Бизлар юқорида айтилган насиҳатларга амал қилиб, хайрли ишларда ва ўзаро бир-биримизга яхшилик қилишда бардавом бўлиб, юртимиз тинчлиги ва яшаб турган худудимиз ободлигига ҳисса қўшайлик.

Муҳтарам юртдошлар! "Обод турмуш йили" деб номланган жорий йилда ободликка интилиб, ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, файзи-барака, доимо пок ният билан яшашга интилайлик. Одам ўз уйи, ўз юртини ҳар томонлама гўзал, обод қилиб, шундан ўзи мамнун ҳамда рози бўлиб яшаса, ишонамизки, ҳаёти мазмунили, янада файзли бўлади. Зеро, халқнинг турмуши фаровон бўлиб, моддий ва маънавий жиҳатдан тараққий этса, бундай юртда ўсиб-улғаётган ёш авлод, албатта, илмли, касб-ҳунарли ва одоб-ахлоқли бўлиб вояга етади. Қолаверса, юртга, Ватанига содиқ фарзанд бўлиб, уни обод қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. Аллоҳ барчамизга тинчлик-хотиржамликда яшашликни, икки дунё саодатига сабаб бўладиган хайрли ишларни бажаришликни, юртимиз тинч бўлишини насб этсин.

Зуҳриддин

МУСОЖОНОВ,

Андижон шаҳридаги "Қорақўрғон"

жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди