Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 04.07.2013

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

КАСБИГА ФИДОЙИ ИНСОН

Ҳар гал дугонам Иродахонни кўрганимда мактабни битириш арафасидаги эркин мавзудаги иншоимиз, унда орзу-мақсадларимизни жўшиб ёзганимиз келади. Ўшанда ўқитувчимиз ҳаммамизга "5" баҳо қўйганлигини, энди ўша орзуларимизга етишиш учун астойдил ҳаракат қилишимиз лозимлигини қайта-қайта уқтирганди.

Мана орадан йигирма йилдан зиёд вақт ўтди. Кимдир ўқитувчи, кимдир шифокор яна кимдир бошқа касбларни эгаллаш учун турли олийгоҳ ва билим юртларида таҳсил олдик. Энг аълочи, жамоатчи дугонам Ирода ўшанда савдо ходими бўлишдек орзуси ҳақида завқланиб ёзганди. У ўз мақсадининг ушалишида мактаб давридан кучли билимга эга бўлишга интилди. Ҳамма фанлардан аъло натижаларга эришди. Сўнгра 1980 йилда Самарқанд савдо институтининг товаршунослик факультетига ўқишга кирди. 1985 йилда туман "РайПОсига" (ҳозирги Жалақудуқ туман савдо ишлаб чиқариш МЧЖ) товаршунос вазифасига ишга келди. Жамоада ўз вақтида меҳнат қилган фахрий, устоз ҳамкасблари - (марҳум) Исроилжон Ғозиев, Саида Раҳматуллаева, (марҳума) Шаҳзодахон Маматқулова, Лутфулла Ҳалилов, Ашурали Жўраев, Тўлқин Хасанов каби етук мутахассислардан иш ўрганди. Уларнинг йўл-йўриқларига қулоқ тутди.

Бугун эса ўзи ёшларга устоз. Болаликдаги тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ўз ишига масъулиятлилиги билан жамоа ҳурматига сазовор бўлган.

- Мен ишга келганимда Иродахон опа Олимова бу ернинг энг ёш кадрларидан бири эди, - дейди жамоанинг бош ҳисобчиси Маҳфузахон Сўпиева. - Хозирда эса жамоамизнинг фахрига айланган. Унинг касбига бўлган муҳаббати шундай юз-кўзидан билиниб туради. Негаки, соҳа бўйича бахс-мунозараларда доимо илғор фикрларни билдириб, жамоани ўзига жалб этарди. Опанинг ташкилотчилиги, фаоллиги сабаб шу кунгача биз ёшлар унинг иштирокисиз бирор тадбирни ёки ишни қилишга журъат этолмаймиз.

Ҳа, Иродахон ишда фидойи, оилада намунали бека, вафодор умр йўлдош, меҳрибон она. Набираларига суюкли бувижон. Турмуш ўртоғи Муродилжон Ботиров билан катта бир оилани бошқариб келишмоқда.

Туман савдо ва ишлаб чиқариш МЧЖда шу кунгача бир маромда меҳнат фаолиятини юритаётган дугонамнинг меҳнатлари юксак қадрланди. У "Мустақилликнинг 20 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу унинг касбига фидоийлигининг, самарали меҳнатларининг маҳсули бўлди.

Исми жисмига монанд бўлган дугонам Иродахон метиндек иродаси билан ўз мақсад ва орзулари йўлида ҳамон вилоятимизнинг фаол аёллари қаторида меҳнат қилмоқда.

Мавлуда КАТТАХЎЖАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди