Пазанда маслаҳати
ТРУБОЧКА
Керакли масаллиқлар: Ун 2 ст. маргарин 250 гр. тухум сариғи 4 та, сут 1 ст. шакар 1 ст. ун 2 ош қошиқ. Крем: маргарин 200 гр. қатиқ 1 ст. тухум 1 та. туз 1 чимдим.
Ун элаб олинади ва унинг устига парракланган сариёғ пичоқ ёрдамида аралаштирилади. Қатиққа тухум ва туз қўшиб аталанади ва унга қўшиб хамир қорилади. Хамир яхши тиниши учун бир кеча-кундуз музлаткичда туриши керак. Музлаткичдан олингандан кейин хамирдан зувалачалар ясалади. Улар сочиққа ўралиб қўйилади ва яна бир оз тиндирилади. Зувалачалар 1-2 марта конверт усулида ёйилади. Бу ҳамма жараён яна бир кеча-кундуз давомида такрорланади. Охири хамирлар юпқа қилиб ёйилади ва эни 2 см. бўйи эса 20 см. бўлган ленталар кесиб олинади. Кейин қолибга ўралиб, духовкада 180 С да 20-25 дақиқа давомида пиширилади.
|