Орастахона
ОЁҚ МУОЛАЖАСИ
Оёқларингизга ҳам вақти-вақти билан эътибор бериб туринг. Товон ёрилиши, қаттиқлашиб, оёқ юза қисмида катта-кичик қадоқлар пайдо бўлиши эътиборсизлик ва лоқайдликдан келиб чиқади.
Бунинг олдини олиш учун, оёқларни ванна қилиш керак. Фақат озгина хафсала қилишингиз лозим. Тоғорага илиқ сув қуйиб, унга 2 ош қошиқ туз, 1 ош қошиқ истеъмол содасини солинг ва оёғингизни 10-15 дақиқа ботириб ўтиринг. Бу муолажанинг фойдасини дарров сезасиз. Агар вақт топиб ҳар куни оёқларингизни ванна қилиб турсангиз, организмда қон айланиши яхшиланади, оғриқ ва чарчоқ унутилади.
Оёғингиз терлайдиган бўлса, совунли сувда яхшилаб ювиб, кейин ёнғоқ япроқлари ивитилган сувга оёқни солиб ўтиринг. Бу тадбир оёқ терлашининг олдини олади.
Тайёрловчи: НИГОРА.
|