Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 08.08.2013

ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг ташаббуси билан "Истиқлол йилларида фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг миллий тажрибаси: ҳуқуқий экспремент, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда "Обод турмуш йили" давлат дастурида белгиланган устивор вазифаларни бажариш, аҳолининг турли қатламлари вакилларига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга дастур ва лойиҳаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштироки ҳамда уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, ННТларни қўллаб-қувватлаш масалалари хусусида атрофлича сўз юртилди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан фонд ташкил этилгандан буён жами 28 марта, жорий йилда эса 8 марта грант танловлари ўтказилганлиги, аҳамиятли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Парламент комиссияси қарорига кўра 3 миллиард 280 миллион сўм маблағ ажратилганлиги, давлат гранти маблағлари жорий йилда 2012 йилга нисбатан 24,9 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

Давра суҳбатида мавзу доирасида муҳокама этилган ишларни такомиллаштириш, мониторингни олиб бориш, янада юқори босқичга кўтариш, ННТларнинг давлат ва бошқарув органлари билан ижтимоий шерикчилигини кучайтириш хусусида фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди. Иштирокчиларга мутахассислар томонидан лойиҳалар тайёрлаш, грант танловларида иштирок этиш тартиблари ҳақида маслаҳат ва тавсиялар берилди.

З. ҚОДИРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди