Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 08.08.2013

ХОНОБОД ОБОД БЎЛМОҚДА

Хонобод шаҳрида "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик" кўрик-танловининг шаҳар босқичи тантаналари бўлиб ўтди. Шаҳардаги корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ташкил этилган ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари ҳамда умумтаълим мактаби, мактабгача тарбия муассасалари ўқувчилари ва тарбияланувчиларининг асфалътга чизган расмлари, бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирда турли миллат ва элат вакилларининг ўз байрам дастурлари билан барчага завқ улашди. Айниқса, қирғиз миллатининг ўзига хос миллий рақс ва миллий таомлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шаҳардаги бинолар ва уйлар қайтадан замонавий тарзда таъмирланлаганлиги, "Ленс текстил" тикувчилик фабрикасини кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар, умуман, шаҳарда янги иш ўринлари яратиш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар барчада катта таассурот қолдирди.

Юқори савияда, кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси М. Юнусова иштирок этди.

У. САКСОНБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди