Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 08.08.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ОРДЕНЛИ МАСЛАҲАТЧИ

Гулчеҳра опага жалақудуқлик ҳамқишлоқлари тиниб-тинчимас, фидойи аёл, дея таъриф беришади. Ҳар бир оиланинг яшаш шароити, юриш-туриши-ю, нима билан машғуллиги опага беш қўлдай маълумлигини ҳам келтириб ўтишади. Опа билан суҳбат қилгунимизга қадар ҳам маслаҳатчи ҳақида анча-мунча фикрга эга бўлдик.

Мустақиллигимизнинг йигирма икки йиллиги байрами арафасида Президентимиз Фармонига биноан Жалақудуқ туманидаги "Ғайрат" маҳалла фуқаролар йиғинининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулчеҳрахон Ибрайимованинг "Дўстлик" ордени билан тақдирлангани туман хотин-қизларини умуман, маслаҳатчини билган барчани бирдек қувонтирди.

Биз ҳам Гулчеҳрахонни бу юксак мукофот билан қизғин қутладик.

- Камтарона хизматим Юртбошимиз томонидан қадрланиб, "Дўстлик" ордени билан мукофотланишим - жалақудуқлик, қолаверса, бутун маслаҳатчи аёллар меҳнатини улуғлаш билан баробар бўлди, - дейди Гулчеҳрахон қувончини яширолмай. - Айнан шу тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг турли унвон ва Давлат мукофотлари билан тақдирланиши бизларни ғоят руҳлантирди. Бу биз учун катта рағбат бўлди. Бундан кейин ҳам ўзимиз яшаётган ҳудудларда янада фаолроқ ва фидойилик билан ишлашга ҳаракат қиламиз.

2410 нафар аҳолининг бошини қовуштириш, уларга йўл-йўриқ кўрсатишнинг ўзи бўлмайди. Шунинг учун ҳам Гулчеҳрахон дастлаб ишни одамлар кўнглига йўл топишдан бошлади. Чегара ҳудуди бўлганлиги учун ҳам биринчи навбатда осойишталик зарурлигини англади. Осойишталик эса кўп жиҳатдан оилалар тотувлиги ва ҳамжиҳатлигига боғлиқ. Ҳар қандай муаммога эса маҳалла фаоллари Умидахон Отахонова, Гулчеҳрахон Йўлдошева, Олмахон Ҳасанова, Азимжон Мамажонов, Йўлдош ака Алижонов, Тоштемир ака Азимовлар билан бамаслаҳат иш юритадиган бўлди. Бундан ташқари тарғибот, тушунтириш ишлари жараёнида фақат панд-насихат билан чекланиб қолмай, уларни жонли мулоқот тарзида олиб бориш яхши самара бериши ҳақида тўққиз йиллик фаолияти давомида амин бўлди.

- Ҳудудимизда 504 та хонадон, 580 та оила истиқомат қилади, - дейди маслаҳатчи Г. Ибрайимова. - Ҳар бир хонадон билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйганимиз боис, йиғин аҳли ҳамжиҳатлигига эришдик. Чунки маҳалламизда турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Маҳалла чегара ҳудудларига яқин жойлашгани боис, профилактика инспектори ва посбонлар ҳамкорликда паспорт режимига амал қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, маҳалламизда "Ёшлар орасида наркотик ва гиёҳвандликка қарши кураш", "Одам савдосига қарши кураш", "Оилада соғлом турмуш тарзини ташкил этиш" каби мавзуларда ўтказилган тадбирлар ўз натижасини кўрсатди. Ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилмади. Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидламоқчи эдим. "Хорижга борма, у ерда қийинчиликларга дуч келасан", дейиш билан кишини бу йўлдан қайтариш қийин. Бунинг учун, аввало, уларга иш ўринлари яратиб беришимиз лозим. Шунинг учун маҳалламизда касаначиликни ривожлантириб, кичик корхоналар очиб, кўплаб аёлларни доимий иш ўринлари билан таъминладик. "Отабек Комилов хусусий фирмаси" шу тадбиркор томонидан очилиб, 16 нафар қизлар доимий иш ўрнига эга бўлдилар. Мунира Муҳаммедова "Муҳаммед-2" фермер хўжалиги ҳамда паррандачилик хўжалиги очиб, кўплаб маҳалла ёшларини иш билан таъминлади. Гулжаҳон Усмонова "ХХ1 - аср" фермер хўжалигида пахтачилик ва тутчиликни ривожлантиряпти. Маҳалла хотин-қизларини ёнига олган. Шохиста Абдураҳмонова, Ойшахон Турсунова сингари дўппидўз чеварларимиз ўнлаб қизларга "устоз-шогирд" анъанаси бўйича ўз касб-корларининг сирларини ўргатмоқда.

Маслаҳатчи фақат йўл-йўриқ кўрсатибгина қолмай, гапи билан иши бир бўлиши керак. Шунда иш фаолиятида самара бўлади. Гулчеҳрахон раҳбарлигида маҳалла фаоллари ҳар ойнинг учинчи чоршанбасини "Маҳалла куни" деб белгиланганликлари ишлар самарасини оширишга хизмат қилади.

Ҳа, нияти пок одамнинг қалби ҳамиша бошқалар корига яраш, мушкулини осон қилиш, ўзи туғилган юртнинг тараққий этишига ҳисса қўшишдек эзгу орзуларга лиммо-лим бўлади. Қалбнинг ана шу эҳтиёжи инсонни интилишга ундайди, унга куч-қувват бахш этади. Гулчеҳрахон Ибрайимова ҳам ана шундай халқдан куч олиб, халқим деб яшаётганлиги учун ҳам давлат мукофотини олишга муяссар бўлди. Бу орденли маслаҳатчига шубҳасиз, янада катта куч ва шижоат беради.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА,

Суратда: маслаҳатчи

Г. ИБРАЙИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди