Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 08.08.2013

ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛАЛАР АНИҚЛАНДИ

Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номли вилоят комедия ва драма театрида "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" республика кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди.

- Мамлакатимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" кўрик-танлови фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда,- дейди "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Икромжон Валиев.

"Обод турмуш йили" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ўтказилган мазкур танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида муваффақиятли қатнашган 17 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирок этиб, белгиланган учта шарт бўйича ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.

Белгиланган шартларга кўра, танловда қатнашаётган фуқаролар йиғинининг фаолияти атрофлича ўрганилди. Уларнинг иш юритишдаги илғор тажрибалари, маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни, оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш, ёшлар тарбияси, болалар ва хотин-қизлар саломатлигини асраш, маҳалла аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги қатор ишлари атрофлича таҳлил этилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини қай даражада ижро этаётганликлари, уларнинг дунёқараши, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий билими масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов доирасида маҳалла фаоллари жамиятда маҳалла институтининг нуфузини яна-да ошириш, ҳудудда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, "обод турмуш" ғояси мазмун-моҳиятини кенг оммага тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий шерикчилик муносабатларини кенгайтириш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар. Шунингдек, тадбирда қатнашчиларнинг иш фаолиятига оид фотоальбомлар, плакат ва стендлар ҳамда ҳунармандчилик ишлари кўргазмалари намойиш этилди.

Якуний натижаларга кўра, Жалақудуқ туманидаги "Қўртқи" маҳалласи биринчи ўринга сазовор бўлди. Қорасув шаҳридаги Бўрибой Аҳмедов номли маҳаллага иккинчи, Пахтаобод туманидаги "Кўктўнли" маҳалласига учинчи ўрин насиб этди.

Танлов ғолиблари, шунингдек, турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди