Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 15.08.2013

АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

Шаҳрихон тумани хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Камолот" ЁИҲ, "Соғлом авлод учун" ҳайрия жамғармаси туман бўлимлари ҳамкорлигида "Аёллар спорт фестивали" ташкил этилди. Фестивалда 76 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 400 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.

Қизғин ўтган беллашувларда 100 ва 400 метрларга югуриш бўйича Тегирмонбоши МФЙ раиси, 52 ёшли Фаридахон Маматқулова ва уй бекаси Дилдорахон Абдуллаевалар ғолибликни эгалладилар. Стол тенниси беллашувида Назармаҳрам маҳалласидан Фаридахон Саттарова ҳамда Соқиобод МФЙ котибаси Муборак Абдураҳмоноваларга тенг келадигани топилмади. Бадиий гимнастика баҳсларида Хўжаобод маҳалласида яшовчи уй бекаси Муножатхон Сулаймонова, Абдубий МФЙдан Насибахон Шариповалар 1- ва 2-ўринларни эгалладилар. Волейбол мусобақасида эса Найнаво ва Янгийўл ҚФЙ жамоалари ғолиб чиқдилар.

Ғолибларни вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Абдуваҳоб Нурматов табриклаб, эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди