ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ БЕЛЛАШУВИ
Жалақудуқ туманининг Ойим шаҳарчасида жойлашган 37-умумтаълим мактабида Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан спортнинг баскетбол, волейбол, шахмат, стол тенниси турлари бўйича шаҳарчада истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Унда 7 та маҳалла фуқаролар йиғинидан юзга яқин уй бекалари иштирок этдилар. Муросасиз ва қизғин кечган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
У. МАМАРАСУЛОВ.
|