Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 15.08.2013

ҚАЛБЛАРГА СУРУР БАҒИШЛАГАН ТАНЛОВ

Айни кунларда юртимизнинг барча гўшаларида, хусусан, вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллигини муносиб кутиб олиш, халқимизнинг энг улуғ байрами бўлган Мустақиллик байрамини чиройли ва мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институтида "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон" шиори остида бўлиб ўтган "Энг улуғ, энг азиз" танловининг вилоят босқичи ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Танловнинг очилишида сўз олганлар мамлакатимизда истиқлол йилларида эришилган улкан ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз маънавиятини юксалтиришга ижод аҳлининг қўшаётган беқиёс ҳиссаси, юртимизда ижодкорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, хусусан, танловнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли хусусида тўхталдилар

Танловда шоир ва ёзувчиларнинг 21 та китоби, босма оммавий ахборот воситаларининг 30 та, электрон оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим этилган 16 та журналистик иш, 30 нафардан зиёд мусаввир ва халқ амалий санъати вакилларининг 100 дан зиёд, шунингдек, фотог-раф ва дизайнерларнинг 50 га яқин ижодий ишлари кўриб чиқилди.

- Танлов кўргазмаларида намойиш этилган ижодий ишларнинг ўзига хослиги, мазмунан бойлигини, ранг-баранглигини алоҳида эътироф этиш жоиз, - дейди вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов. - Қо-лаверса, танловнинг барча йўналишлари бўйича иштирокчилар сони ўтган йилдагидан анча кўп эканлиги аҳамиятлидир.

Танлов иштирокчилари "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон" ғоясини, истиқлол биз учун улуғ неъмат эканлигини, мустақиллик йилларида юртимизда, шу жумладан, Андижонда қўлга киритилаётган улкан ютуқларнинг мазмун-моҳиятини, бунёдкорлик ишларини, бой тарихимиз, халқимизнинг урф-одатлари, миллий қадриятларини бадиий асарлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг журналистик, фотография ва дизайнерлик ишлари ҳамда тасвирий санъат асарлари орқали кўрсатиб бердилар.

- Тадбир жуда чиройли, ташкил этилди, - дейди танлов ғолибларидан бири Андижон телерадиокомпанияси муҳаррири Зилолахон Убайдуллаева. - Бу албатта, улуғ байрам арафасида халқимиз руҳини янада кўтаради, қолаверса, юртимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг бир намунасидир.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, босма оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича биринчи ўрин "Иқбол" газетаси ижодий жамоасига, иккинчи ўрин Балиқчи тумани "Ғалаба" газетаси жамоасига, учинчи ўрин "Адолат мезони" газетаси ходими Икромжон Мансуровга, элек-трон ОАВ йўналиши бўйича биринчи ўрин "Водий садоси" ёшлар телерадиокомпанияси бош режиссеёри Толибжон Ҳамидовга, иккинчи ўрин вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири Зилола Убайдуллаевага, учинчи ўрин "Тараққиёт" телерадиокомпанияси муҳаррири Жаҳонгир Эгамназаровга, бадиий асарлар йўналиши бўйича биринчи ўрин ёзувчи Восит Аҳмадга, иккинчи ўрин ёзувчи Ҳабиб Сиддиқга, учинчи ўрин ёш ижодкор Ойдиной Абдумуталибовага, тасвирий санъат ва фото ва дизайнерлик йўналишлари бўйича биринчи ўрин Азизбек Жабборовга, иккинчи ўрин Аҳлиддин Ҳолиқовга, учинчи ўрин Ҳаётбек Тўхтаохуновга насиб этди.

Барча йўналишлар бўйича ғолибларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Ғолиб ва совриндорларга совғаларни вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси А. Нурматов, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Н. Саидов топширди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур тадбир ижод аҳлига куч, шижоат, илҳом бахш этди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди