Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 15.08.2013

ҲАЁТ-ИБРАТ МАКТАБИ

ИНСОН - ҲАЁТ САРВАРИ

Ривоят қилишларича, одамнинг руҳини Аллоҳ ўзининг пок зиё нурига чайиб олган экан. Шу руҳ аршни бениҳоя шарафлаган ҳолда одамнинг жисми-жонига кирган. Агар кимдир ана шу руҳни безовта этса, лаънатга маҳкумдир.

Инсон - ҳаёт сарвари. Унинг қалби ҳамиша камолот ҳаваси билан яшайди. У муҳтарам зот. Муҳаббатга тўла оташ юрагида эзгулик мужассам. У оддийгина хилқат ва шу оддийликнинг ўзида буюклик бор. Унда ҳаёт шавқи, давомийлик бор. Одамзот ҳаёти давомида кутилган ва кутилмаган синовларга дуч келади. Даҳри-дун шундай яралган. Шунда бу синовларда кўмак бўлгани одамнинг жуфти келади, унга таянч бўлади.

Муқаддас китобларда ёзилишича, қиёматда асосий саволлардан бири бу - "Инсоннинг кўнглини обод этолдингми?" дея сўралади. Шунинг учун ҳам етим-есирларни, якка-ёлғиз кексаларни, қаровга муҳтож инсонларни йўқлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш ҳар бир киши учун фарздир. "Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак," - деб бежизга айтишмаган.

Кўпинча, "Ахборот" кўрсатувларида қаердадир мудҳиш ҳодисалар, ер силкиниши, сув тошқинлари воқеаларини кўриб ҳайратга тушаман.

Тангримга шукрким, бизнинг юртимиз осойишта, эзгу қалбли инсонлар, инсофли кишилар кўп. Пиру бадавлат ота-оналаримиз қўллари доим дуода, ёшларнинг орзу-ўйлари яхшиликка тўла. Мана шундай инсонларнинг эзгу ниятлари юртимизни бало-қазолардан асраб турган бўлса, не ажаб!?

Шу ўринда Грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг "Адолат қонуни" асарида: "Инсоннинг юраги унинг танасидан юз баровар ортиқроқ. Шу даражада оғирки, уни бир киши кўтаролмайди..."деган сўзлари ёдимга тушади. Бинобарин, биз одамлар токи тирик эканмиз, бир биримизга ёрдам беришимиз, бир-биримизни суяшимиз, қалбига мадад бўлишимиз даркор. Ҳамиша бир-биримизга эзгуликни соғиниб яшайлик.

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди