Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 15.08.2013

ҚАТРА

СОҒИНЧ

Азизим, дунёни бўлгани шуми, наҳотки, ҳаётнинг танбеҳларидан улғайиб, ўсиб дунёга сиғмай қолсам? Телба руҳимни ҳар галгидек телба хаёллар қамраб олаверади.

Яна эрта тонгдан қадамимга йўлаклар очилган гулларини тўшаб қаергадир мени олиб кетади. Яна доимгидек бекатлар бағрини очиб кутиб олади ва кузатади. Яна ўша таниш автобус ёрини кўрган девона ошиқдек, дийдордан чайқалиб юрагининг бир ўриндиғини менга ажратади ва гўёки хаёллар оғушига дилимни банди қилади...

Кўнглимнинг кўксига бош қўйиб, мудраб келаётган муҳаббатимни умиднинг майин саболари аста уйғотади. Нигоҳим таниш нигоҳни излаган тиланчидек соғинч кўзларимда дайдиб юради.

Азизим, сизнинг меҳрингизни қумсаб кўнглим ичикди, аммо бахтиёрман. Бахтингизни кўришни Тангрим насиб айлади. Олисда бўлсангиз-да, киприкларимга шодлик ашкларини улашиб турасиз. Айни дам дийдорингиз эхсонларидан умидворман. Мана шу умидим сабр тошга сажда қилади. Бироқ сизнинг юрагингиз ўзга бир юракнинг меҳрига ташна, ўзга бир нигоҳни нигоҳингиз аксида кулиб турганини сезаман. Сезаман-у фарёдим фалакка сиғмай кетади. Кўзларимга гўзал кўринаётган дунё, ўзининг чиройини йўқота бошлайди. Яна ўша телба хаёлларнинг сирли сиртмоғидан руҳимни қутқариб қолишга уринаман...

Ногоҳ чалинган қўнғироқдан барча хаёлларим чилпарчин бўлиб ерга сочилиб кетади ва мени яшаб турган ҳаётга қайтаради. Қўлларим эса юрагим амридан бош тортади. Гўё ғурурнинг кўринмас қафасига тушиб қолган қушчадек типирчилаб қоламан. Аламдан лабларимни тишлайман. Яна сизга бўлган ишқим қалбимдан қайнаб чиқаётган меҳр булоғи, орзу гулларига сув қуйиб, ҳисларимни яшнатиб юборади. Армон бўлган орзуларим қўлларимга ҳукм ўқийди. Бунга бўйсунган бармоқлар ҳаяжон оғушида аста гўшакни олади. Таниш овоз мени ўзимдан ўзимга сургун қилади. Бу сеҳрли овоз менга қайта ҳаёт бахшида этади.

Узоқ танишлардек бўлса-да, овозингиз титроқларини ҳис қиламан...

Қисқа суҳбатдан кўнглим кулгучлари пайдо бўлади...

Демак, энди соғинч садоқатга соя сололмайди. Демак, умид дарахтидан армон япроқлари тўкилмайди.

Азизим, дийдорингиз мужгонларидан овозингиз элчи йўллади...

Демак, дийдор яқин...

Раҳима ЭРМАТОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди