Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 15.08.2013

СИР САНОАТЛИ ОЛАМ

"ҚОР ОДАМЛАР" БОРМИ?

Бундан 30 йиллар муқаддам "қор одам", "Бермуд учбурчаги", кейинроқ эса яна турли сирли ҳодисалар тўғрисида кўп гапириларди.

Ҳозирда эса бу мавзулар деярли эсга олинмаяпти. Кейинги пайтларда кўпроқ ўзга сайёраликлар, уларнинг ким, қаерда кўрганлиги, метиоритлар ҳақида сўз юритилаётганлиги барчамизга маълум.

Хусусан, яқинда хитойлик Ли Кай томонидан интернетда ғаройиб мавжудотнинг расми тарқатилди. Унинг таъкидлашича, бу мавжудот ўзга сайёралик бўлиб, унинг кемаси Хуанхэ дарёси қирғоқларида ҳалокатга учраган, ва у шу ҳодиса туфайли ерга қулаган. Катта бошли, узун қўлли ва кўзлари йирик мавжудот танасини музлаткичда сақлаган. Полиция бу гап-сўзлар уйдирма эканлигини таъкидламоқда. Бироқ Хитойнинг тегишли хизматлари томонидан айнан ана шу ҳудудида НУЖ кузатилгани тўғрисида хабар тарқатилган.

Шу ўринда, умуман, инсониятга маълум бўлган ўзга сайёраликлар ҳақидаги битиклар, маълумотлар ва ёзма манбааларни эсга олиб ўтсак.

ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ҲАҚИДА ИЛК ЭСЛАТМА

Ўзга сайёраликлар ҳақида қадимдан ёзма манбааларда айтилган. Хусусан, Шумер ёзувларида ва қадимги Миср папирусларида улар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

НУЖ билан биринчи расмий учрашув 1947 йил 24 июнда рўй берган. Америкалик Кеннет Арнольд ликопчага ўхшаш 9 та учар жисмни кўрган.

Бугунги кунда уфалоглар таъкидлашларича, сайёрамизда 120 дан ортиқ ўзга сайёраликлар қўниш жойи бўлиб, шулардан 30 таси Россия ҳудудига тўғри келади.

- Инсоният бошқа онг назоратида яшаётганлигини илмий асослаб бердим, - деди уфолог Владимир Ажажа. - Бу интернетга ўхшаш уюшган фикрловчи тизим бўлиб, ерда унинг резидентлари - НУЖлар бор. НУЖлар тирик мавжудот орқали эмас, балки ген инженерияси маҳсулоти бўлган киборглар (яшил одамчалар) ёрдамида бошқарилади. Уларнинг вазифаси - одамлар бир-бирини ва сайёрасини ҳалок қилмасликлари учун кузатиб, назорат қилиб бориш.

ҚОР ОДАМ ҲАҚИДА ИЛК ЭСЛАТМА

Қор одамнинг мавжудлигини исботловчи ҳужжатли фильм Калифорнияда 1967 йилда суратга олинган. Унинг муаллифи америкалик Роджер Паттерсон чангалзор орасида юрган жунли одамсифат махлуқни камерага олган.

2013 йил январ ойида Кемерова областида мактаб ўқувчилари томонидан интернетга видеотасвир жойлаштирилган: қордаги баҳайбат излар ортидан боришиб, жарликда узун қўлли, жунли маҳлуққа дуч келишади. Болаларни сезган маҳлуқ шу заҳотиёқ яширинган.

Мазкур видеотасвирни ўрганиб чиққан мутахассислар видеотасвир ҳаққоний эканлигини таъкидлаганлар.

- Тасвирда ҳақиқатда қор одам суратга олинганига шубҳа йўқ, - дейди Гоминалогия халқаро маркази директори Игорь Бурцев. - Буни маҳлуқнинг ерга тегиб турган узун қўллари, хатти-ҳаракатининг табиийлиги кўрсатмоқда.

"ПОЛТЕРГЕЙСТ" ҲАҚИДА ИЛК

ЭСЛАТМА

Жисмларнинг ўз-ўзидан ҳаракатга келиши, ёниб кетиши қадимги Греция ва Рим давридаги ёзма манбаалардан маълум. Россияда бундай ҳодисаларни "барабашка" деб аташади. Бу ҳақда илк эслатма 1666 йилга тўғри келади: Москвадаги ғарибхоналардан бирида "қора кучлар" жунбушга келиб яшовчиларни ўринларидан ирғитиб юборган.

Шу йилнинг баҳорида Иркутсда нафақага чиққан аёлнинг хонадонида 2 ҳафтадан ортиқ "барабашка" тўпалон қила бошлади. Буюмлар ўз жойидан жилиб, кўринмас куч кампир ва неварасига қарата ручка, резинка ота бошлади. Гул туваклари ағдарилиб ваннада кранлар ўзидан-ўзи очилиб, ёпила бошлади.

- Биз бу ҳодисани синчиклаб ўрганиб чиқдик, - дейди "Иркутск-Космопоиск" гуруҳи раҳбари Никита Томин. - Текшириш жараёнида хона бурчагида электромагнит ўзгаришлар аниқланди. Лекин айрим ҳодисалар кампирнинг невараси томонидан уюштирилган бўлиши ҳам мумкин.

"БЕРМУД УЧБУРЧАГИ" ҲАҚИДА ИЛК ЭСЛАТМА

Атлантиканинг шу ҳудудида кўплаб денгиз ва ҳаво кемалари ғойиб бўлган. Тахминан 100 та самолёт ва кема йўқолганлиги ҳақида гапиришади. 1945 йил декабрь ойида АҚШнинг "Эвенджер" ҳарбий базасидан 5 та самолёт "чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Бугунги кунда сирли ҳодисаларнинг сабаби очиқ денгиз тубидан метан отилиши натижасида юзага келадиган улкан баландикдаги инфра товушли тўлқинлар таъсири деб таъкидланмоқда.

Кейинги йилларда мазкур ҳудудда ҳалокатлар камайди, лекин "бермуд учбурчаги" каби ҳодисалар содир бўладиган бошқа жойлар ҳам пайдо бўла бошлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, об-ҳаво таъсири туфайли ана шундай ҳодисалар содир бўлади.

- "Бермуд учбурчаги" ҳудудидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли шу ернинг ўзида вайрон қилувчи шамоллар юзага келади, - дейди РФА Ер физикаси институти лабаратория бошлиғи Михаил Гохберг. - Бу ерда эса кўплаб транспорт йўллари кесишади. Барча ҳалокатларга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлиб, ҳеч қандай ғайриоддий нарсанинг ўзи йўқ.

Хулоса қилиб айтганда, бу каби ғайриоддий ҳодисалар, уларнинг бор-йўқлиги хусусида аниқ фикр айтишга инсоният бугун ожизлик қилади. Бу эса бу борадаги тадқиқотлар, изланишлар олиб борилишини тақазо этади. "Ҳаёт - мўъжиза" деб бежиз айтилмаган. Ҳаётдаги сир-синоатлар ҳақида билиш учун балки, яна узоқ йиллар керак бўлар. Балки, умуман, уларни билиш, англаш инсониятга насиб этмас. Буни фақат вақт кўрсатади.

"АиФ" газетасидан

Нигора ТОЖИМАТОВА таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди