Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 07.11.2013

КАСБИДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ

Орамизда ўз яқинидаги кишиларни доимо яхшиликка, эзгуликка чорловчи меҳрибон инсонлар кўп. Уларга қараб ҳаётни аста-секин англаб борасан, уларнинг ҳаёт йўли сен учун бир китоб вазифасини ўтайди.

Минурахон Мамажонова ҳам атрофидаги одамларга ҳамиша меҳр билан жавоб қайтарадиган, ўз ёрдамини ҳеч кимдан аямайдиган аёллардан. У Бўз туманидаги З. М. Бобур номли қишлоқда улғайиб, болалигидан ота-онасининг ўз касбига бўлган муҳаббатини кўриб, унда ҳам муаллимликка қизиқиш пайдо бўлади.

Оиладаги таълим-тарбия уни мақсад сари катта қадамлар билан олдинга юришга ўргатади. У тумандаги 7-умумтаълим мактабини битиргач, Андижон давлат педагогика институти (Ҳозирги Андижон давлат университети)нинг тарих-ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга киради. У ерни тамомлаб, ўзи билим олган мактабда ўқувчиларга тарих фанидан сабоқ берди.

Айни пайтда эса Шаҳрихон туманидаги 46-умумтаълим мактабда тарих ва миллий истиқлол фанидан дарс бериб келмоқда. Мактабдаги 23 йиллик фаолияти давомида ёш авлодни билимли, тиришқоқ, интилувчан, зукко қилиб тарбиялашга ҳаракат қилди. Ўқувчиларнинг қандай камчиликлари бўлса, ота-оналари билан маслаҳатлашиб, муаммоларга ечим излади.

- Оилам тинч, юртимиз фаровон, севимли касбим бор, - дейди Минурахон опа. - Ўзимни, албатта, бахтли аёлман, деб айта оламан. Бўш қолдим дегунча, бадиий китоблар мутолаа қиламан, уй юмушларида келинларимга ёрдам бераман.

Опа ҳаётдаги барча орзу-мақсадларига эришган. Сабаби, турмуш ўртоғи Абдувоҳид Мамажонов билан узоқ йиллар аҳилликда яшаб, фарзандларини комил инсонлар қаторига қўшди, уларни ўқитди. Меҳнатлари самараси ўлароқ, эл-юртда обрў, эътибор топди. Буларнинг барига ҳалоллиги, меҳнати билан эришди.

Ўзбек аёлларининг бахти ҳам асли шундадир. Зеро, ҳаётда, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш аёл учун катта бахтдир.

Миролим

ИСАЖОНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди