Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№48 дан: 28.11.2013

"СОҒЛОМ ҲАЁТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини, маданиятини юксалтириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" номли лойиҳа доирасида тайёрланди.

МУТАХАССИС БОНГ УРАДИ

ХАЗОНЛАРНИ ЁҚМАНГ!

Инсон она табиатнинг ажралмас бўлаги саналади. Шу боис ҳам кишилар саломатлигини сақлаш, уларни турли юқумли касалликлардан муҳофаза этиш кўп жиҳатдан табиатни мусаффо сақлаш, теварак-атрофни ифлослантирмасликка боғлиқ.

Аммо айрим фуқароларимизнинг куз фаслида тўпланган хазонларни ёқиб юбораётганликлари она табиатимиз мусаффолигига жиддий зарар етказмоқда. Бу ҳолат атмосфера ҳавосининг турли зарарли моддалар билан ифлосланишига сабаб бўлмоқда.

Маълумки, бир тонна хазон барги ёқилганида атмосферага 30 кг. углерод оксиди тарқайди. Бу эса инсонларнинг сил ва саратон касалликларига чалинишларига асосий омил бўлади. Юртдошларимиз буни тўғри тушуниб, аввало, ўзларини, қолаверса, ён-атрофдагиларни касалланишига сабаб бўладиган бундай ҳолатга йўл қўймасликлари лозим.

Мамлакатимизнинг қонунчилигида ҳам она табиатга зарар етказган кишилар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши, фуқароларнинг бурчлари кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексининг 88-моддасида бу масала қатъий белгилаб қўйилган. Шуни унутмаслик керакки, белгиланган талабларни бузган фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч баробаридан беш баробаригача, мансабдор шахсларга эса беш баробардан ўн баробаргача миқдорида жарима солинади.

Ота-боболаримизнинг айтишларича, ўзбек халқи ҳеч қачон хазонларни ёқиб юбормаган. Авваллари ҳар бир ўзбек хонадони ҳовлисида хандақлар бўлган. Дарахтларнинг тўкилган барглари ва бошқа чиқиндилар шу ерда чиритилиб, кейинги йили томорқаларга минерал ўғит сифатида солиб фойдаланилган. Минг афсуски, ҳозир хонадонларимизда ана шундай хандақлар йўқ. Айрим одамлар хазон ва чиқиндиларини ёқиб юборишни маъқул кўришмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан хазон баргини ёқмаслик, умуман, табиатимизни асраб-авайлаш, вилоятимиз аҳолисининг экологик маданиятини юксалтириш, уларни атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ишларига жалб этиш бўйича кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётганлигини таъкидлаб, юртдош-ларимизни хазон баргларини ёқиб юбормасликка, табиатни асраб-авайлашга, ана шундай эзгу мақсад йўлида фаол бўлишга чақиради.

Қадрли юртдошлар! Вилоятимиз, айниқса, Андижон шаҳри ҳудудида хазон баргларининг ёқилиш ҳолатларига дуч келсангиз, бу ҳақда бизнинг қуйидаги ишонч телефонимиз орқали хабар беринг. Телефонимиз: 223-25-50.

Мусаффо ҳаётимиз гарови бўлган тоза ҳавонинг булғанишига бефарқ бўлмайлик!

Абдураззоқ НАЗАРБОЕВ,

Ўзбекистон Экологик

ҳаракати вилоят ҳудудий

бўлинмаси раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди