Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№48 дан: 28.11.2013

ҲАЁТ - ОМОНАТДИР

Маълумки, ислом дини ўз номидан келиб чиқиб тинчлик, инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод қилиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, ато этилган неъматлардан фойдаланиб, шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар ҳисобланади.

Инсон то тирик экан, Аллоҳ берган неъматлар ичида ҳаёт кечиради. Ҳар бир неъмат истеъмол қилинаётган пайтда ушбу неъматдан жавобгарликни ҳис қилиб туриши зарур. Аллоҳ ҳақ субҳану ва Таоло Қуръони Каримнинг "Такосур" сураси 8-оятида: "Сўнгра ана ўша кунда (қиёматда), албатта, (сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида сўроқ қилинурсиз!" Ушбу оят бизларга омонатлик мусъулиятини англатади. Демак, инсонга берилган ҳар бир нарса омонат. Ҳаётни азиз эканлиги инсон азизлиги ҳам.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда инсоннинг шаънини баён қилиб: "Биз одамзотни азиз ва мукаррам қилиб яратдик ҳамда уларни сувда ҳам, қуруқликда ҳам юрадиган қилиб қўйдик. Уларга ҳалол пок нарсалардан ризқ ато этиб уларни бошқа ҳамма маҳлуқотлардан афзал этдик", деб марҳамат қилган. ("Исро", 70-оят). Мазкур оят инсоннинг қадру қиймати нечоғли баланд эканлигини очиқ-ойдин кўрсатади. Парвардигор одамзотга шунчалик мурувват кўрсатган экан, инсон бу неъматни қадрига етмоғи, шукрини адо этмоғи, қолаверса, ўша мақом ва даражага мос тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Инсониятни икки дунё саодатига элтувчи ислом дини асослари бўлмиш Қуръони Карим оятлари ҳамда Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг суннатларида инсоннинг ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини-ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, ақли ва эътиқодига зарар етказиш қатъиян маън этилади.

Ҳаёт инсон учун берилган энг қадрли омонатдир. Шунингдек, у Аллоҳ Таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир. Инсон бу неъматни асраб-авайлаши, унга хиёнат қилмаслиги лозим. Акс ҳолда энг оғир жиноятга қўл урган бўлади. Қуръони Каримда инсоннинг ўз ҳаётига тажовуз қилиш маън этилиб, "Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангизлар", "Бақара" сураси, 195-оятида дейилган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар.

"Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у киши ўша темир парчаси қорнига суқилган ҳолда қиёматда жаҳаннам ўтида абадий қолур. Кимки ўзини заҳар билан ўлдирса, у киши ўша заҳар билан қиёмат кунида дўзах азобида азобланур" (Муттафақун алайх). Бошқа бир ҳадисда: "Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша нарса билан азобланади", яна бир бошқа ҳадисда: "Кимки ўзини тоғ тепасидан ташлаб ўлдирса, ўлгандан кейин ҳам жаҳаннамда шу хил азобга гирифтор бўлади. ўзини сувга ташлаб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам унинг ҳукми билан баробардир" (Муттафақун алайх) деб марҳамат қилганлар.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дейдилар: Аллоҳ таоло ҳадиси қуддисийда марҳамат қилурки: "Бандам ўзини ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукур қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим".

Демак, ҳаёт инсонга берилган жуда катта неъмат экан. Бу неъматни қадрига етайлик. Мазкур оят ва ҳадисларга амал қилган ҳолда юртимизда яшаётган барча юртдошларимизга синов кунларини сабр-тоқат билан ўтказиб, Аллоҳ ато этган ҳаёт неъматининг қадрига етишини уқтирайлик.

Муҳаммадюсуф

ТЎРАҚУЛОВ,

Олтинкўл тумани бош имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди