Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№48 дан: 28.11.2013

ҚАТРА

МЕН ИЗЛАГАН ЁРУҒЛИК

Қоп-қора тун. Атроф зулмат билан қопланган. Деразадан ташқарига қараб, ёруғлик излайман. Қаердандир бир чимдим бўлса ҳам ёруғлик кутаман. Қанийди тезроқ тонг ота қолса. Кўз юмиб очгунча, бир йил ҳам ўтиб кетибди. Отам ўтган йили қишнинг қоқ чилласида оламдан ўтди. Қаҳратон қишда онам иккаламиз ёлғиз қолдик. Қишнинг узун кечаларида ойим мени ухлаб қолган деб ўйлаб, юзини ёстиққа босганча, юм-юм йиғларди.

Ойим тонг саҳарлаб, бозорга сут сотиш учун кетарди. Кўпинча ёлғиз нонушта қилардим ва мактабга отланардим. Қайтганимда ойим мени кутиб ўтирган бўларди. "Келдингми, болам" деб кулиб қўярди, бироқ чин дилдан эмаслигини билиб турардим.

Шундай кунларнинг бирида уйга келсам, ойим ошхонада овқат қилаётган экан. Ҳар замонда белини ушлаб ҳам қўярди.

- Ойи, тузукмисиз, ҳали тушликка эрта-ку?

- Ҳа, болам, келдингми? Бозорда музга тойиб йиқилиб тушдим, белим бироз оғрияпти. Овқат қилиб қўйсам бира тўла ётиб дам оламан.

- Қаттиқ оғрияптими, ойи?

- Йўқ, болам, қўрқма. Бориб кўчадаги қорларни кураб қўйгин, борақол.

Ойим, хурсанд бўлсин деб, ҳовлимиздаги қорларни курадим. Сўнгра ойимга мақтанай деб кирсам, болишга бошини қуйи солиб, бир қўли билан белини ушлаб ётибди.

- Ойи, о-йи-жон!..

- Қичқирма, болам, мен яхшиман. Токчада шўрва турибди, ичиб ол.

Қисқагина тушликдан сўнг онам ёнида ўтирдим. Ҳамшира қўшнимиз Матлуба опани чақириб чиқай десам ҳам, дори-пори ичиб олинг десам ҳам кўнмади. Онам туннинг ўртасигача, оғриқдан инграб чиқди. Мен ёруғ тонгни кута-кута ухлаб қолибман. Эрталаб уйғонсам, онам ўрнида мен ётибман, устимга чойшаб ёпилган. Ўрнимдан турдим-да, деразага юзландим. Ер юзига майда-майда ёғаётган қорларни, онам аста супурарди. Юриш йўли музлаб қолмаслиги учун ҳар доим шундай қиларди. Бугун илк бор онам юзида илиқ табассум кўрдим. У билан бирга нонушта қилдик.

- Ойи, бозорга сут сотиш учун бошқа бормайсиз, - дедим қатъий оҳангда. Онам ним табассум билан деди: - Ҳа, ростдан ҳам бормайман. Эрталаб қўшнилар хавотир олиб киришди. Кейин мактабимиздан математика ўқитувчиси Холидахон келиб, директор чақиртираётганини айтди. Мени қайта ишга олишармиш. Сенинг ҳам ўқишларингни сўрадим. Холидахон "қизингиз аъло баҳоларга ўқияпти, аммо кўпинча хомуш юради", деб жавоб берди. Энди бундай юрма, қизим, хўпми?! Ўз тақдиридан инсон қочиб кетолмайди.

Шундан сўнг мактабга отландим. Йўлда юриб борарканман, онамнинг сўзлари ёдимга тушиб, мен онам учун ҳам, ўзим учун ҳам умид ва орзулар билан яшашим керак, деб ўйладим. Мен излаган ёруғлик ўз қалбимда ўз уйимда эканини англаб етдим.

Зулхумор МАМАШЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди