Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 05.12.2013

"2013 ЙИЛ - "ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ"

ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ БЕҚИЁС

"Обод турмуш йили" давлат дастури доирасида мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини оширишга қаратилган кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ана шундай тадбирлардан бири Андижон банк коллежида бўлиб ўтди.

Андижон шаҳридаги бир қатор умумтаълим мактаблари, коллежлар ўқитувчи ва ўқувчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида аёлларнинг, айниқса, катта ҳаёт бўсағасида турган қизларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, миллий ғоя ва қадриятларга ҳурмат туйғуларини кучайтириш, аёлнинг оилада, жамиятда тутган ўрни нақадар беқиёс эканлигини тушунтириш, диний экстримизм, аёллар ақидапарастлигига қарши курашиш мавзуларида сўз юритилди.

Давра суҳбати аввалида "Залолатдаги заифалар" номли видеоролик намойиш этилди. Тадбирни Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муаззамхон Ваққосова кириш сўзи билан очиб, ёш авлодни баркамол, салоҳиятли, комил инсонлар қилиб тарбиялашда таълим муассасалариниг роли, ўзбек аёли сиймоси, унинг бугун жамиятда тутган ўрни, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қилиниши зарур бўлган масалалар хусусида гапирди.

Андижон банк коллежи директори М. Тўхтабоев ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, вилоят хотин-қизлар қўмитаси тарғибот гуруҳи вакили О. Мухтаров ёшлар маънавиятига ахборотлар оқимининг таъсири, салбий таъсирларга қарши ахборот истеъмол маданиятини шакллантириш масалаларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Х.Ҳалилова "Ёшларни ғоявий оқимлар гирдобидан сақланишида юксак маънавий фазилатларнинг аҳамияти" мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, партиянинг "Аёллар қаноти" ташаббуси билан ўтказилаётган қатор лойиҳалар, кўрик-танловлар ҳақида маълумотлар берди ва уларда ўқувчиларни фаол иштирок этишга чақирди.

"Оила" илмий амалий маркази вилоят бўлими раҳбари Д.Саматова оила илми, никоҳ қуриш масъулияти ва шартлари, "Микрокредитбанк" вилоят филиали ходими О.Муродбеков коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш, ўқувчиларни тадбиркорлик йўналишидаги лойиҳаларини молиялаштириш масалалари ҳақида ўқувчи ёшларга тушунчалар бердилар.

Андижон банк коллежи "Ораста қизлар клуби" раҳбари Л. Ҳайдарова эрта турмуш ва унинг салбий оқибатлари, кийиниш маданияти, ўқувчиларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш борасида коллежда қилинаётган ибратли ишлар ҳақида сўз юритди.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар. Қизиқарли, жонли мулоқот тарзида ўтган тадбир иштирокчиларнинг, айниқса, ўқувчиларнинг мавзу доирасидаги билим ва тушунчаларини бойитишга хизмат қилди.

Шаҳнозахон МУХТОРОВА,

Андижон банк коллежи она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди