Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 05.12.2013

МЕН ҚОМУСИМНИ ҲИМОЯ ҚИЛАМАН

42-модда. "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир."

Констутуциямизда айтилган ушбу жумлаларнинг ўзидаёқ мамлакатимизда биз ёшларга яратилган имкониятлар чек-чегарасиз эканлиги ўз аксини топган. Энг муҳими, бизда таълим олиш бепул. Кўплаб ҳорижий давлатларда таълим олиш пуллик йўлга қўйилган. Бу дегани бойларнинг болалари ўқийди, қолган 50-60 фоиз болалар ўзлари хоҳлагандек билим олиш имкониятига эга эмаслар. Шукрки, бундай ҳаёт бизга бегона. Мажбурий таълим жорий этилганлиги эса биз ёшларни ҳар қандай шароитда ҳам билимли бўлиб улғайишимизга имкон беради.

Ҳар ўқув йилида "Билимлар беллашуви"нинг ўтказилиши, биз сингари ўқувчиларнинг билимларини чархлайди. Мен ҳам 2010-2012-ўқув йилларида биология фанидан "Билимлар беллашуви"да вилоятда 1-ўринни эгаллаб, республика босқичида қатнашдим ва қатор имтиёзларни қўлга киритдим. Энг муҳими, буларнинг барчаси бепул. Бунинг учун яхши ўқиб, пухта билим эгаллаш кифоя.

Бундан кўриниб турибдики, биз ёшларга берилган бундай имкониятлар Конституциямизда қайд этилган. Мен Конституция байрами арафасида биринчи курс талабалари ўртасида ўтказилган "Мен қомусимни ҳимоя қиламан" иншолар танловида биз ёшларга берилаётган мана шу имкон, имтиёзлар ҳақида ғурурланиб ёзиб, 1-ўринни эгалладим. Биз ёшлар шундай юртда яшаётганлигимиздан фахрланамиз. Бизга кенг имкониятлар бераётган қомусимизни ҳамиша ҳимоя қиламиз.

Баркамол АБДУСАМАТОВ,

Андижон тиббиёт коллежи

ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди