Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 05.12.2013

8 ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

"БИЗ - БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ"

Шу кунларда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиз Бош қомусининг 21 йиллигига бағишланган "Биз - буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалида 10 минг нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

Вилоятдаги олий ўқув юртлари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари талабалари иштирок этган ушбу фестиваль доирасида Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, уни ўрганиш ва чуқур англаш, қадрлаш, ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

- Фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларимизнинг Бош қомусимиз ҳақидаги билимларини бойитиш, - дейди "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши ижтимий-сиёсий ва ҳуқуқий лойиҳалар бўлими мудири Мансурбек Матисаев. - Қолаверса, ўтказилган тадбирлар орқали ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ижтимоий ва маънавий ҳимоялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантиришдан иборатдир.

Таълим масканларида ўтказилган "Конституция - бахтимиз қомуси", "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати", "Конституция билимдонлари" мавзуларидаги учрашув ва давра суҳбатларида ёшлар фаол иштирок этдилар.

Фестивалнинг "Бундай Ватан қайда бор!" деб номланган якуний тадбири Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" ўйингоҳида бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбир иштирокчилари ва улар орқали барча Андижон ёшларини қутлуғ байрам билан муборакбод этиб, озод ва обод Ўзбекистонимиз ҳар жиҳатдан юксалиб бораётганлиги, юртимизда ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, турли соҳаларда андижонлик ёшларнинг эришаётган ютуқлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз манфатларини ҳимоя қилиши, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқларининг кафолати эканлиги хусусида гапирди.

Шундан сўнг вилоятимизга ташриф буюрган юртимизнинг эстрада юлдузлари, таниқли санъаткорлар, бадиий жамоалар иштирокида намойиш этилган катта концерт дастури ёшларга хуш кайфият улашди.

Мазкур фестиваль ёшларни фидойи ва фаол бўлишга чорлаши, уларнинг қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига, Конституциямизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаши билан катта аҳамият касб этди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди