Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 05.12.2013

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Мамлакатимиз Бош қомусининг 65-моддасида "Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади" деб қатъий белгилаб қўйилган. Ана шу ҳужжатга кўра, юртимизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони асосида, қолаверса, "Обод турмуш йили" давлат дастури доирасида Марҳамат туманида ҳам кенг-кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунда 140 минг нафарга яқин киши истиқомат қилаётган туман аҳолисининг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг фаоллигини ошириш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш каби қатор йўналишларда туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, туман прокуратураси ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик ҳамкорлигида зарур ишлар бажарилмоқда.

Туманда фаолият олиб бораётган тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, оилавий бизнесни ташкил этиш, опа-сингилларимизни тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий, тадбиркорлик борасидаги билим ва малакаларини ошириш мақсадида давра суҳбатлари, ўқув семинарлари ўтказилди. Уларнинг самарали иш олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Жорий йилнинг ўн бир ойида тумандаги 104 нафар хотин-қизга тадбиркорликни ривожлантириш учун турли манбаалар ҳисобидан 328 млн. сўм кредитлар ажратилди.

Оилавий бизнесни йўлга қўйиш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган кредитлар ҳисобига, қолаверса, олиб борилган амалий ишлар самараси ўлароқ тўққиз ой давомида туманда хотин-қизлар учун 1937 та янги иш ўринлари яратилди.

Опа-сингилларимизнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш, ёш оилаларга моддий ва маънавий кўмак бериш, эрта никоҳларнинг, шунингдек, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасаларида тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар, ФХДЁ бўлимлари мутахассислари, имом-хатиблар, "Камолот" ЁИҲ фаоллари билан ҳамкорликда ўтказилаётган учрашув, мулоқот ва давра суҳбатлар натижасида мазкур йўналишлардаги кўрсаткичлар бирмунча яхшиланди.

Бундан ташқари, тумандаги 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида рўйҳатга олинган ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва болаларга зарур ёрдамлар кўрсатилди.

Мухтасар қилиб айтганда, туманимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш учун зарур барча ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад Бош қомусимизда белгиланганидек, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, ҳаётимиз гултожи бўлган опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки, ўрни ва ролини янада оширишдир.

Зокиржон ИСМОИЛОВ,

Марҳамат туман прокурори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди