Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 05.12.2013

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАРИМИЗ

КАТТА МАҚСАДЛАР САРИ

Рассом ҳаётни ўзгача рангларда тасвирлайди. Ёзувчи оддий сўзлардан гўзал фикрлар жамлайди. Ҳунарманд киши ёғоч ва шу каби ашёлардан бежирим кўринишдаги буюмлар тайёрлайди. Мунаввар эса оддий қоғозлардан санъат асарини ярата оладиган истеъдодли қиздир.

Мунаввар Ғуломова болалигидан ўйинчоқлар ичида "қўғирчоғини" қўлидан қўймай ўйнарди. Улғайгани сайин қўғирчоқларга меҳри ҳам улғайиб борди. У Асака туманидаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабини тамомлаб, ҳозирда Андижон санъат коллежида таҳсил олади. Дарсларни, ўзи ўрганаётган соҳа сир-асрорларини пухта ўрганишга интилади.

Мунаввар табиатан қувноқ бўлганлиги боис ўйинчоқ-буюмларини кўпроқ очиқ чеҳра табиатли инсонларга монанд қилиб ясашга уринади. Ўзи яратган ижод намуналарини яқинларига совға қилишни хуш кўради. Бу албатта, қалби эзгуликка мойиллигидан далолат. Ёш ижодкор дарсларидан бўш пайтларда бадиий китобларни севиб ўқийди.

- Китобларсиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Мен кўпроқ Ўткир Ҳошимовнинг асарларини ҳамда шеърий китобларни мутолаа қилишни яхши кўраман, - дейди китоб ёруғлик йўли эканлигини дилидан ҳис қилган Мунаввар.

У ҳали ёш бўлишига қарамай, кўплаб, республика танловларида, кўргазмаларда иштирок этган. Бу йил ҳам "Келажак овози" ҳамда "Зулфия" номидаги давлат мукофоти танловлари вилоят босқичида ғолиблар қаторидан ўрин олди.

Ўтган ойда пойтахтимизда бўлиб ўтган ёш ижодкорлар кўргазмасида ўзининг ижодий ишлари билан муваффақиятли қатнашиб, мухлису мутахассисларнинг эътиборига тушди.

Мунавварнинг келажакдаги орзулари кўп, улкан мақсадлари билан яшамоқда. Коллежни тамомлаб, Камолиддин Беҳзод номидаги дизайн ва миллий рассомчилик инсититутида ўқишни давом эттириш ниятида. Шунингдек, ўзи туғилиб ўсган шаҳар - Асакада миллий хунармандчиликни ривожлантиришни режалаштирган.

Мунавваранинг келажаги ўз исми каби нурафшон бўлишини тилаймиз.

ХОСИЯТХОН.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди