Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 05.12.2013

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

БАХТИ БЕКАМ АЁЛ

Аёл борки олам мунаввар, у борки қалблар нурафшон. Кўнгиллар кўзини очувчи, юракни тилга киргазувчи, мўъжиза-АЁЛДИР. Унга барча таъзим ва эҳтиромда. Чунки у она, опа-сингил, севикли ёр.

Ана шундай таъифу мақтовларга муносиб қалби дарё аёллардан бири қўрғонтепалик Умидахон Юсуповадир. У 1991 йили "Водий ижодкор ёшлар танловида" 1-ўринни эгаллаб, Фарғона давлат университетининг ўзбек филологияси факультетига имтиёзли қабул қилинди. 1993 йил ўқишини сиртқи бўлимга ўтказиб, Қўрғонтепа туманидаги 5-умумтаълим мактабига она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиб ишга киради. Фаолияти давомида 1996 2001 2005-йилларда "Йил ўқитувчиси" кўрик-танловининг вилоят босқичларида, 2010 йил "Очиқ дарслар фестивали"нинг республика босқичида фахрли ўринларни эгаллаган.

2012 йилда эса Тошкентда "Ўқув жараёнида фойдаланилаётган педогогик технологиялар ва уларнинг ўқув сифатини оширишдаги роли" мавзусидаги илмий анжуманда, 2013 йилда эса Сирдарё вилоятида ўтказилган анжуманда "Она тили ва адабиёт дарсларида илғор педогогик технологиялардан фойдаланиш", "АКТ дан фойдаланиш - ўзбек тили ўқитилиши самарадорлигини ошириш омили" мавзуларидаги маърузалари, илмий изланишлари ва кўргазмалари билан иштирок этди. 3 йиллик қиёсий таҳлилларга кўра, ўқитувчилик ва услубчилик фаолияти даврида 30 га яқин ўқувчилари "Билимлар беллашуви" ва фан олимпиадаларининг вилоят босқичларидан фахрли ўринларни эгаллаган.

2010 йилдан буён Қўрғонтепа туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ўзбек тили ва адабиёти, қардош тиллар услубчиси бўлиб фаолият юритмоқда.

- Аёл қалби Аллоҳ нури билан жилоланган. Буюклиги, суюклиги шундан, - дейди Умидахон Юсупова. - Унинг феъли, бағри, меҳри кенг, бир жаҳон. Шу боис, аёл юрган йўллардан гул унади, чаманзор бунёд бўлади. Аллоҳ мени ҳам мана шундай буюк эҳтиромга муносиб аёл зотидан қилиб яратгани учун шукрона келтираман.

Жамиятда, оилада ўрин топиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Ахир инсон шунчаки яшаб ўтиб кетмаслиги керак. Менинг ҳаётдаги шиорим - инсонларни кечириб, уларни борича қабул қилиш. Шунинг учунми, атрофимда доим яхши инсонлар бўлади. Онажонимнинг дуоси эса доим мени қўллаб туришини ҳис этаман.

Дарҳақиқат, дунёдан гўзаллик излаган бу аёлнинг оиласига ҳам ҳавас қилса арзийди. Турмуш ўртоғи Фахриддин ака Ботиров билан 17 йил бирга яшаб, 3 нафар ўғилни вояга етказдилар. Ўғиллари Рўзимуҳаммад, Жавоҳирбек, Муҳаммадюсуфлар ота-онасининг тарбиясини олиб, катта орзулар билан улғайишмоқда. Умида опа суюкли рафиқа, меҳрибон она бўлиш билан бир қаторда, ғамхўр келин ҳамдир.

- Умидахонни келиним эмас, қизим дейман, - дейди қайнотаси 72 ёшни қарши олган Тўланбой ота. - Бизнинг оилага 4 ўғил, 2 қиз фарзандларим қаторига келиб қўшилган келиним, Умидахонни қайнонаси раҳматли жуда бошқача кўрар эди. Уй ишларига ҳам, касбига ҳам астойдил меҳр қўйганлиги, уларни сидқидилдан бажариши, меҳнаткашлигини қадрлар эди. Кўрик-танловлар, фестивалларда қатнашишига имкон берар, қўллаб-қувватларди. Умидахон қизимиз ҳам жуда очиқкўнгил аёл. Қўлидан келганча ҳаммага яхшилик қилишни хоҳлайди. Шу боис набираларим жуда одобли йигитлар бўлишган. Ҳа, аёл, тилидан бол томса, меҳрини қуёшдек оламга тарата олсагина бу номга муносибдир. У - гўзаллик тимсоли. У вафо, садоқатдан ўзига оро берган малак.

- Аёлим билан турмуш қурганимизга 17 йил бўлди, - дейди умр йўлдоши Фахриддин ака Ботиров. - Аммо шу кунгача бирор марта аччиқ, надоматли сўзларини эшитмаганман. Қачон қарасам, кулиб юради. Ўз ишига жуда масълиятли. Фарзандлар тарбиясини, оилани биринчи ўринга қўядиган аёл. Ҳар қанча ҳурмат ва муҳаббатга муносиб. Мен ҳайдовчилик қиламан. Ишдан ҳар хил вазият ва кайфиятда қайтаман. Уйга кираману, чарчоқларни ҳам, қийинчиликларни ҳам унутаман. Чунки аёлим ҳар доим очиқ юз ва табассум билан қарши олади.

- Умидахоннинг серғайратлигига қойил қолиш керак, - дейди ҳамкасби Муҳаббатхон Қаюмова. - Уйнинг ҳам, ишнинг ҳам уддасидан чиқади. Турли кўрик-танловларда қатнашади. Мана бу йил ҳам "Йил аёли" кўрик-танловида иштирок этиб, фахрли ўринни олди.

- Аёл буюк жасорат эгасидир, - дейди қаҳрамонимиз. - Унинг нозик қалби, улкан армонларни ҳам кўтариб юра олади. Тоғлардек ғамларни кўтаришга қодир қалби эса бир оғиз аччиқ сўздан синиб кетиши мумкин. Шу боис уни авайланг, уни севинг ва уни Аллоҳ азиз қилгандек азиз билинг, дея одамларга такрор-такрор айтгим келади.

Ҳа, Умидахон опа айтганидек, аёлни қанчалик эъзозласак, ҳаётимиз шу қадар мунаввар ва тўкис бўлаверади.

Сожида ХОТАМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди