Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 12.12.2013

КЎНГИЛЛАР КЎТАРИЛДИ

Насибахон Низомова Пахтаобод тумани ногиронлар жамиятига раислик қилади. 3621 нафар имконияти чекланган инсонларнинг яшаш шароити, туриш-турмуши билан яқиндан танишиб, ҳомийлар ёрдамида улардан керакли ёрдамларини аямайди. Бу йил ҳам саховатпеша инсонлар кўмаги билан 57 нафар шундай кўнгли ўксик инсонларга 1 млн. 342 минг сўмлик моддий кўмак берилди. Бир нафар вояга етмаган ўсмир қиз Машҳура Қаюмовага вилоят ҳокимлиги томонидан ногиронлик аравачаси топширилди. Тўрт нафар ўғил-қиз Фарғона, Тошкент шаҳридаги махсус коллежларда таҳсил олмоқдалар.

Туман ҳокимлиги томонидан ногиронлар куни муносабати билан имконияти чекланган фуқаролар учун "Лаззат" тўйхонасида бир пиёла чой ташкил этилди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага файз киритди. Тадбир якунида уларга байрам совғалари топширилди.

Кечга қадар давом этган байрам шукуҳи ўксик кўнгилларга бир олам завқ-шавқ бағишлади.

З. РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди