Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 12.12.2013

ФАОЛ АЁЛЛАРИМИЗ

ИШОНЧ - ЮКСАК МАСЪУЛИЯТДИР

Булоқбоши туманидаги Найман ҚФЙ га қарашли Шарқ Юлдузи маҳалласи туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган.

4008 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ойшахон Ҳайдарова бир неча йиллардан буён маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида фаолият олиб бормоқда. Уни фаол, ўз ишининг устаси, тиниб-тинчимас аёл сифатида туман аҳли яхши билади.

Шу боис ҳам яқинда бўлиб ўтган маҳалла раиси сайловида у ўз вазифасига қайта сайланди.

Маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи хонадонлар анчагина. Аҳолининг тўқ-фаровон яшаши омили - томорқадан унумли фойдаланишга боғлиқлигини яхши билишади. Шу боис, йил давомида томорқасидан уч мартадан ҳосил кўтаришга, иссиқхоналар ташкил қилиб, ундан каттагина даромад олишга эришмоқдалар.

Мазкур маҳаллада яшовчи Булоқбоши - Шарқ Юлдузи йўналишида қатновчи ҳайдовчилар мазкур йўлни таъмирлаш учун маблағ ажратганликлари эса ҳар қанча таҳсинга муносибдир. Фуқаро Фахриддин Эргашев маҳалла кўчасига шағал тўктириб, асфальт ётқизган бўлса, "Зиёкор" кўчаси аҳолиси ҳам кўчаларни таъмирлашда ҳамжиҳатлик намуналарини кўрсатдилар.

МФЙ "Энг намунали фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари" кўрик-танловида туманда биринчи, маҳалла жамоаси вилоят босқичида эса фахрли ўринлардан бирини эгаллаб, вилоят хокимлигининг диплом ва эсдалик совғаларини олишга муваффақ бўлди.

"Маҳаллам тарихини ўрганаман" кўрик-танловининг туман, вилоят босқичида ғолиб бўлиб, республика босқичида ҳам юқори ўринлардан жой олди.

Таъкидлаш жоизки, маҳалла фаоллари тадбиркор Эгамберди Ғойиббердиев, Аҳмаджон Мавлонов, Усмонжон Султонов, Холисхон Солайдинова, Ҳалима Турсунқулова, Турғунбой Отахонов, шифокорлардан Топволди Раҳимов, Мақсудахон Азимова, Ойтожи Туманова, 20-умумтаълим мактаби директори Гулбаҳор Тўланова, 21-мактабгача тарбия муассасаси раҳбари Санамхон Сойиббоева каби кўплаб фуқароларнинг якдиллиги, аҳиллиги туфайли ана шундай хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Халқимизда "Маҳалла-халқ виждони", "Маҳалла - шоҳ, гадо сиғинадиган даргоҳ" каби иборалар бежиз айтилмаган. Ҳозирда маҳалла фаолларига кўп нарса боғлиқ. Фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлиш, халқ дардини тинглаш билан кўп муаммолар ҳал этилади. Шу орқали маҳаллалар ободлигига эришилмоқда.

Дарвоқе, Ойшахон Ҳайдарова сўзи билан иши бир фидойи аёл. Унинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланган. 2012 йилда у "Шуҳрат" медали соҳиби бўлди. Вилоят кенгаши депутатилигига сайланди.

Қаҳрамонимиз эл ишончини ўзига билдирилган юксак масъулият деб билади. Шу боис ҳам сидқидилдан ишлашга ҳаракат қилади.

Умида ЭГАМБЕРДИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди