Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 12.12.2013

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

БОҒБОН ХОЛА

Бу мўътабар аёлни бутун қишлоқ аҳли "Боғбон хола" дея атайдилар. Юз баҳору юз кузни кўрган Меҳринисо ая қишлоқнинг энг кекса, энг табаррук онахони.

Улар бир гапни жуда кўп такрорлайди: "Мана энди яшайдиган замон келди".Бир пайтлар шароит оғирлигидан ўқий ҳам олмаганмиз. У пайтларда қизларни вояга етиб-етмай турмушга узатишарди. Ягона ишлашимиз мумкин бўлган жой дала эди. Муштдек жуссамиз билан тупроқ кечганмиз. Урушнинг заҳри фарзандларимизни ҳам шу жафоларга гирифтор қилди. Отасидан айирди. Улар ҳам болалигини далаларга берди. Вақти келса оёқ кийимимиз йўқлигидан далага ялангоёқ борардик. Бир коса атала илинжи гўдакларни ҳам эргаштирарди.Уруш йиллари озиқ-овқат анча тақчил бўлди. Маккани димлаб пишириб ердик. Қачон дастурхонимиз нон кўраркин, дердик. Энди бугун айримлар уни исроф қилаётганини кўрсам, юрагим эзилиб кетади.

Йиллар ўз изини қолдирган, ажинлар қат-қат бўлган кекса онахоннинг юзлари жиддийлашди, кўзлари ёшланди.

Урушдан сўнг онахон илғорлардан бири бўлиб колхоз ишларига киришиб кетди. 22 йил Жалақудуқ туманидаги Ёрқишлоқ ҳудудда жойлашган боғда боғбонлик қилди. Кўп умри боғда ўтиб, дарахтлар билан тиллашар даражага етгани учун ҳам онахонни бугун "боғбон хола" деб атайдилар. Фарзандларини боғбонликнинг ҳалол меҳнати билан улғайтириб, эл сафига қўшди. Бугун эса невара келин, чеваралари атрофида парвона.

Онахон шу ёшда ҳам чиройли фикрлайди, сўзларидан адашмайди.

- Бу хонадонга келин бўлиб тушганимдан буён онажонимнинг бирор марта беҳудага ортиқча гап айтганини билмайман, - дейди Меҳринисо аянинг кенжа келини Насибахон. - Беш нафар фарзандимни беминнат катта қилиб бердилар. Ишдан келсам, ҳатто, қозонда овқатим тайёр бўларди. Бугун онамизнинг барокати билан фарзандларимизни уйладик, жойладик. Ҳовлимизнинг шундай фариштаси борлигидан кўнглим доимо хотиржам туради.

Олимларнинг таъкидлашича, кексаларнинг умри меҳнат, жисмоний ҳаракат, тинчлик-хотиржамликдан узаярмиш. Қаҳрамонимиз ҳам узоқ умр кўришнинг сирини меҳнатдан, ҳалол-пок-ликдан деб билади.

Орамизда мана шундай ибрат тимсоли бўлиб яшаётган фариштамисол нуронийларнинг борлиги учун ҳам ҳаётимизҳалол-покликдан гўзал ва файзлидир.

Соҳибахон ҲОШИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди