Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 12.12.2013

МУНОСАБАТ

ДУНЁНИНГ БАХТИ БОЛАЛАР КЎЗИДА

Мен баланд қаватли уйда яшайман. 2 қаватдан иборат бўлган бизнинг уйнинг орқа томонида болалар боғчаси жойлашган. У ерда ҳар куни тонг саҳарда болаларнинг "боғчада қолмайман", деб қилган харҳашаси эшитилиб туради. Мен ҳам тонгда ишга кетганим сабаб, уларни ҳеч кузатиб кўрмаган эканман. Бир куни яқин дугонам ўша бизнинг уйимизнинг ёнидаги боғчага боласини олиб боришини айтиб қолди. Ўғилчаси эса "боғчага бормайман", деб йиғлаб, оёқ тираб туриб олар экан. Нега деса, "боғча опамиз уришади", дермиш. Шу аёлни танимайсанми, деб мендан сўраб қолди. Мен эса эрта кетиб кеч қайтганим сабаб, у боғчада кимлар ишлашини билмаслигимни айтдим.

Куни кеча автобусга чиқсам, мен билан битта бекатда уловга чиққан аёл ёнидаги қизга гапириб қолди:

- Қизимни 2 йилдан буён шу боғчага олиб келаман, аммо ҳар куни "бормайман" деган ҳархашасини йўқотолмаяпман. Нега десам, "опамиз уради", дейди. Келиб мудирасига учрасам, бизда ундай уриб, тарбия берадиган тарбиячилар йўқ, хавотир олманг, болаларнинг боғчага бормаслик учун топган баҳонасида, деди. Нима қилишга ҳам ҳайронман. Наҳотки, бола икки йил юрган жойига ҳам кўникиб, дўст, ўртоқ оширмаса? - дея аёлни, ҳайратланаётганига гувоҳ бўлдим.

Энди бу ишни суриштириб, билиш истаги ўзимда ҳам пайдо бўлди. Шу кундан кейин, тонгда туриб, уйимнинг болалар боғчасига қараган деразасидан кузата бошладим. Ҳар бир ҳолат кафтдек кўриниб турган ушбу ойна ёнидан жилмай кузатдим. Болалар боғчага аранг кириб келишарди. Баъзиларини ота-онаси ширинликлар билан алдаб ташлаб кетаётганини кўрдим. Шу маҳал болаларни кутиб олаётган тарбиячилар орасида кимдир, қаттиқ овозда бир болани сўка бошлади. Ота-оналарнинг қатнови тўхтагани боис боғча анча тинчиб қолганди. Нигоҳларим билан овоз келган томонга қарадим ва бир жувонни баджаҳл қиёфасини кўрдим. Ахир болаларни кўрганда баҳри-дили яйрамайдиган, уларни қучиб эркалагиси келмайдиган, ширин сўзлар айтишни истамаган аёл боғчада ишлаши мумкинми? Болаларнинг нега бу масканга яқинлашишдан қўрқишини шунда тушиниб етдим. Дунёнинг бахтини болалар кўзида кўра олмаган инсон, бу муқаддас гўшага муносиб эмаслигини яна бир карра ҳис қилдим.

Ҳамидахон ҚОСИМОВА,

Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди