Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 12.12.2013

ФИКР

ҲУНАРДАН УНАР ТОЛЕ

Халқимизда йигит кишига етмиш, қиз болага қирқ ҳунар оз, деган ҳикматли ибора бор. Бежиз айтилмаган ушбу ҳикматда гап кўп. "Ўн бармоғида ўнта ҳунари бор" дея мақталгувчи уддабурон кишиларга ҳамма ҳавас билан қараши шубҳасиз. Ҳаётимизнинг ҳар қадамида зарур бўлган ҳунарларни эгаллаш, улардан бохабар бўлиш баркамоллик, мукаммаллик нишонаси саналади.

Уй-рўзғор ишларида, маҳалла-кўй юмушларида, ўқишу иш жойларида дуч келадиган минг турфа муаммолар ечими ҳам ҳунар билгувчида экани табиий. Шунинг учун ҳам у ёки бу ҳунарни қунт билан ўрганиш лозим. "Қунт ила ўрган ҳунар, ҳунардан ризқинг унар" деб бекор айтмаганлар. Зеҳн ва ҳафсала билан қилинган ғайрат, вақтни беҳуда сарфламай ўрганилган ҳунар бир куни шаксиз ўзингизга асқотади.

Йигит кишининг устачилик, созловчилик, ҳайдовчилик каби кундалик ҳаётимизда доимо керак бўладиган ҳунарларни эгаллаши мақсадга мувофиқ бўлса, қизларимизнинг эса чеварчилик, пазандачилик, дўппидўзлик, зардўзлик сингари энг зарур ҳунарларни билиши ўзи учун ҳам, оиласи учун ҳам жуда фойдалидир.

Ҳунарли киши ҳар ерда ўз нонини, ризқини топади, хорлик кўрмайди. Келинг, бугун ёшларимизга ўқиш ва билим олишлари билан бир қаторда кундалик ҳаётимизда зарур ва керак бўлгувчи ҳунарларни эгаллаши учун ҳам замин яратайлик.

Дилбар ҚОСИМОВА,

АДУ қошидаги 2-академик лицейнинг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди