Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 12.12.2013

ҚАТРА

СОҒИНЧ...

Тонг. Уйғонаман. Саркашлик яна ўз бағрига олади. Сендан ёдгорлик қолган шеърларни қайта-қайта ўқийман. Соғинч лашкарлари юрагимни зиндонбанд айлайди. Сени бедор қўмсайман. Нечун бир бор йўқлаб келмайсан, асир юрагимни озод айлаб ҳурликларга олиб кетмайсан. Ҳар тонгда, шомда, тунда мен билан узоқ-узоқ суҳбатлашар эдинг. Менга ҳеч ким ҳадя қилмаган қувонч ва бахтни кипригим илдизидан, то сочларим учигача нисор айлардинг. Дунёда сенинг меҳрингга тенг келувчи яқин сирдош бормикин? Йўқ, ҳаётимни сендан айро тасаввур этолмайман.

Ҳар тунда сени хаёлларим дунёсидан излайман. Китобдан, қаламдан сени сўроқлайман. Ана, шеърлардан бўй-бастинг кўринади, аксинг намоён бўлади.

Кел, азиз дилдошим илҳом, яна сен билан узоқ суҳбатлашайлик, оқ қоғозларга дил муҳримизни босайлик, сўз сеҳримизни кўчирайлик. Қалбим туғёнларини ҳис қилиб, зора такрор ёнимга қайтиб келсанг. Барибир бир куни сен ҳам мени соғинасан ва албатта, излаб келасан. Мана шу умид менга таскин беради.

Хосият НИГОР.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди