Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 19.12.2013

ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУІБАТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Андижон машинасозлик институтида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси ташаббуси билан "УзМТДП Андижон вилоят Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳлари олдида турган устувор вазифалар" ҳамда "Глобаллашув жараёнида "оммавий маданият"нинг миллий қадриятларимиз ва ёшлар онгига таъсири" мавзуларида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Биринчи тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодиржон Одилов сўз олиб, Юртбошимизнинг мамлакатимиз Бош Қомусининг 21 йиллигига бағишланган тантанадаги маърузаси мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида гапирди. Шунингдек, давра суҳбатида мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.

Иккинчи тадбирда ёшлар маънавиятига таҳдид солаётган "оммавий маданият" ва унга қарши ёшларнинг маънавий иммунитетини шакллантириш, ҳар жиҳатдан етук, комил инсонни тарбиялаш, ёшларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида атрофлича сўз юритилди.

- Айни кунда "оммавий маданият" миллий маданиятимиз ва мамлакатимиз келажаги учун жиддий хавф солмоқда, - дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" партияси Андижон вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси раиси Комилжон Отахонов. - Бу каби таҳдидлар асосан, интернет орқали кириб келаётганлигини ҳисобга олиб, ёшларимизда энг аввало, бунга қарши маънавий иммунитетни, шунингдек, интернетдан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш борасида кенг кўламли тарғибот ишларини олиб боришимиз зарурдир.

Давра суҳбатида "оммавий маданият" таҳдидлари ва унинг салбий оқибатларининг олдини олиш, миллий маданиятимизни тарғиб этувчи қизиқарли тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш, республикамиздаги мавжуд сайтларга ёшларни кенгроқ жалб этиш муҳим вазифалар эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, иштирокчилар мавзу доирасида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди